Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хуфтоннинг вақти ва уни кечиктириш хусусида

(638) 218. Набий (с.а.в.) хотинлари Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаларнинг бирида хуфтон намозидан кечикдилар. Ўша хуфтон намозини "Атома", деб номланар эди. У зот чиқавермагач Умар ибн Хаттоб: "Аёллар ва болалар ухлаб қолди", дедилар. Бир пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиддагилар ҳузурига чиқиб: "Ер юзида сизлардан бошқа бирор киши у намозни кутаётгани йўқ", дедилар. Мана шу нарса одамлар орасида Ислом ёйилишидан олдин бўлган эди.
Ибн Шиҳоб айтдилар. Умар ибн Хаттоб баланд овоз билан гапирганларида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳнинг расулига намозда машаққат келтиришингиз лойиқ иш эмас", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 219. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) кечаларнинг бирида кечикиб, ҳатто кечани кўп қисми ўтиб, масжид аҳли ухлаб қолишди. Кейин чиқиб намоз ўқидиларда: "Бу бир вақтки, умматимга буюрар эдим)", дедилар.

(639) 220. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Кечаларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) охирги хуфтон намозида кутдик. Кечани учдан бири ўтганида ёки ундан кейинроқ вақтда чиқдилар. Аҳлиялари машғул қилиб қўйдими ёки бошқа нарсами, билмаймиз. Чиққан пайтларида: "Сизлар бир намозни кутмоқдасизларми, сизлардан бошқа бирор диндагилар кутмаяпти. Агар у умматимга машаққатли бўлмаганида мана шу пайтда ўқиган бўлар эдим, деб муаззинга буюргандилар намозга иқомат айтди, у зот намоз ўқидилар.

(…) 221. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ни кечқурун нимадир намоздан машғул қилиб қўйгани учун уни кечиктирдилар. Биз эса масжидда ётиб қолдик. Сўнгра яна уйғондик. Кейин яна ётиб қолдик. Сўнгра яна уйғондик. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) олдимизга чиқиб: "Ер аҳлидан бирор киши сизлар каби бу кеча намозни кутмаяпти", дедилар.

(640) 222. Собитдан (р.а.) ривоят қилинади. Кишилар Анасдан (р.а.) Русулуллоҳ (с.а.в.) узуклари хусусида сўрашганида, у зот: "Бир кеча Расулуллоҳ (с.а.в.) хуфтонни кечани ярмигача ёки кечани ярми кетишига оз қолгунча кечиктирдилар. Сўнгра келиб: "Албатта одамлар намоз ўқиб, ухлаб бўлишди. Сизлар эса ҳалигача намозни кутиб турибсизлар", дедилар.
Анас (р.а.) гўёки у зотни кумушдан ясалган узукларини ялтирашини кўрмоқдаман, дедилар.

(…) 223. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) ни бир кеча кутиб ўтирдик. Ҳатто кечани ярмига яқинлашиб қолди. Сўнгра келиб намоз ўқидилар, биз томонга юзландилар. Гўёки мен у зотни қўлларидаги кумушдан ясалган узукни ялтирашини кўрмоқдаман, дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(641) 224. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Кемада келган мен ва дўстларим Бутҳон номли кенг ерга тушдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинада эдилар. Саҳобалар хуфтон намозига Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўқиш учун навбат бўлиб келишар эди. Ҳар кеча бир неча нафар киши бўлар эди.
Абу Мусо айтадилар. Мен ва ҳамроҳларим Расулуллоҳ (с.а.в.) га мувофиқ келиб қолдик. У зотни баъзи машғулотлари бор экан намозни кечиктирдилар ҳатто кеча ярмига бориб қолди. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқиб улар билан намоз ўқидилар. Қачонки намозни тугатгач у ерда ҳозир бўлганларга: "Аста секинлик билан сизларга таълим бераман, хурсанд бўлинглар, Аллоҳ сизларга берган неқматики, бу соатда сизлардан бошқа бирор киши намоз ўқиётган эмас. (Ёки сизлардан бошқа бирор киши намоз ўқимаётган) деб бу иккисидан қайси бирини айтдилар била олмай қолдик. Абу Мусо: "Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитган нарсамиз учун хурсанд бўлган ҳолда қайтиб кетдик", дедилар.

(642) 225. Ибн Журайждан (р.а.) ривоят қилинади. Атога: "Мен одамлар атама деб номлашган хуфтон намозини ўзим ўқиганимдами ёки имом билан ўқиганимда қайси пайтда ўқиганим яхшироқ", десам, у зот: "Ибн Аббос (р.а.) айтардилар. Аллоҳнинг набийси кечаларнинг бирида хуфтон намозини ўқидилар. (Намоздан олдин) одамлар ухлаб қолишди. Яна уйғонишди. Кейин яна ухлаб яна уйғонишди. Умар ибн Хаттоб ўринларидан туриб: "Намозга", дедилар. Шу пайт Аллоҳнинг набийси чиқиб келдилар. Гўёки мен у зотни ҳозир кўриб тургандекман. Бошларидан сув томчилаб турар эди. Қўлларини эса бошларини бир томонига қўйиб олгандилар. У зот: "Агар умматимга машаққат бўлмаганида уларни мана шу пайтда намоз ўқишга буюрар эдим", дедилар.
Мен Атодан (р.а.) Ибн Аббос айтгандек, Набий (с.а.в.) қўлларини бошларига қандай қўйганлар, деб исбот қилишини сўрасам, у бармоқларини чодида, сўнгра бармоқлари атрофини бошларини бир томонига қўйиб, бошлари устидан юргизиб, бош бармоқлари юзни ёнидаги қулоқнинг бир томонини ҳам тегиб ўтди. Кейин чакка усти ва соқолни бир томонига ҳам етди. Унда секинлаганлари ҳам ҳам шошганлари ҳам йўқ, деди. Мен яна Атога: "Ўша кечада набий (с.а.в.) кечиктириш қанча муддатлигини сенга зикр қилдиларми?" десам, у: "Билмайман", деди.
Ато айтадилар. Мен имом бўлиб ёки якка ҳолда худди Набий (с.а.в.) ўша кечада кечиктириб ўқиганлари каби ўқишни яхши кўраман. Бордию сенга ўзинг ўқиганингда ёки одамларга жамоатда имом бўлганингда машаққат бўлса ўрта вақтни олгин. Шошилиб ҳам юборма кечиктириб ҳам юбормагин.

(642) 226. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) охирги хуфтон намозини кечиктириб ўқидилар.

(…) 227. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларни сизлар намозингиз каби ўқирдилар. Хуфтонни эса сизларни намозингиздан бироз кечиктириб ўқирдилар. Аммо енгил қилиб ўқирдилар.

(644) 228. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлар ("ъиша") деб номланган намозингизга бадавийларнинг ("ъатама") деб номлаганлари ғолиб келмасин. Ўша охирги намоз номи "ъиша" хуфтондир. Бадавийлар туяни соғишни кечанинг зулматига кечиктиришгани учун "ъатама" деб номлашган.

(…) 229. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "ъиша яъни хуфтон деб номлаган намозингиз исмига бадавийларнинг қўйган номлари ғолиб келмасин. Албатта у Аллоҳнинг китобида "ъиша" хуфтон, де номланган. Бадавийлар туфни соғишни кечанинг зулматида соғишгани кечиктиришгани учун "ъатама", деб номлашган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио