Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аср намози ўрта намоз, деб айтганларнинг далили

(…) 203. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аҳзоб куни биз аср намозидан машғул қилиб қўйишди, ҳатто қуёш ботиб кетди. Аллоҳ уларни қабрларини ёки уйларини ёки қоринларини оловга тўлдирсин.
Шўъба (р.а.) "уйлари ва қоринлари", дейилган сўзда шак қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 204. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Аҳзоб куни хандақ тешикларидан бир тешикка ўтириб олиб: "Улар ўрта намоздан бизни машғул қилишди. Ҳатто қуёш ботиб қолди. Аллоҳ уларни қабрлари ва уйларини ёки қабрлари ва қариндошларини оловга тўлдтрсин", дедилар.

(…) 205. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Аҳзоб куни бизни ўрта яъни аср намозидан машғул қилиб қўйишди. Аллоҳ уларни уйлари ва қабрларини оловга тўлдирсин. Сўнгра уни кечки намоз шом билан хуфтон оралигида ўқиб олдилар.

(628) 206. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Мушриклар Расулуллоҳ (с.а.в.) ни аср намозидан тўхтатиб, (ўқишга тўсқинлик) қилишди. Ҳатто қуёш қизариб ёки сарғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизни ўрта намоз яъни аср намозидан машғул қилиб қўйишди. Аллоҳ уларни қоринлари ва қабрларини оловга тўлдирсин ёки қоринлари ва қабрларига олов тиқсин", дедилар.

(629) 207. Оишани қуллари Абу Юнусдан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.) менга Қуръон ёзиб беришга амр қилиб: "Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни сақлаб ўз вақтида адо қилинглар" (Бақара-238) оятига етганингда хабар бер", дедилар. Қачонки мен ўша ерга етганимда "Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақлаб, ўз вақтида адо қилинглар. Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар", деб ўқиб, буни мен Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитганман", дедилар.

(630) 208. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. "Барча намозларни ва хусусан аср намозни сақлаб ўз вақтида адо қилинглар" ояти назил бўлганида Аллоҳ хоҳлаганича ўқидик. Сўнгра Аллоҳ у оятни насх қилиб: "Барча намозларни хусусан ўрта намозни сақлаб, ўз вақтида адо қилинглар", аср сўзи ўрнига ўрта деб нозил қилдик.
Бир киши туғишган иниси ҳузурида туриб: "Демак ўрта намоз аср эканда?" деган эди, Баро: "Мен сенга қандай нозил бўлгани ва қандай насх бўлганини хабар бердим. Аллоҳ Ўзи билади", дедилар. Бошқа ривоятда Баро ибн Озиб: "Биз набий (с.а.в.) билан бирга бир қанча пайт ўқидик деб", юқоридаги каби ривоят келтирдилар.

(631) 203. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб Хандақ куни Қурайш кофирларини сўкиб: "Эй Аллоҳнинг расули! Аср намозини ўқий олмасдан ҳатто қуёш ботишига оз қолди", деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ номига қасам! Агар ўқисак ҳам Бутҳон номли ерга тушиб ўқиймиз", деб таҳорат олдилар, биз ҳам таҳорат олдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) қуёш ботганидан кейин асрни ўқидилар сўнгра шом намозини ўқидилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио