Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бомдод ва аср намозларининг фазилати ҳамда у икковини вақтида ўқиш хусусида

(632) 210. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлар ичингизда тундаги ва кундузги фаришталар кетма-кет алмашиб туришади. Улар бомдод билан аср намозида тўпланишади. Сўнгра сизлар билан бирга бўлгани юқорига кўтарилгач, Раббилари билган ҳолда улардан: "Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар", деб сўраса, улар: "Бандалар намоз ўқишаётганда тарк қилдик ап намоз ўқишаётганда бордик", деб айтишади.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(633) 211. Жарир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт Бадр кечасидаги (тўлин) ойга қарадиларда: "Сизлар Раббиларингизни худди мана шу ойни кўргандек томоша қиласизлар. Уни кўришда бирор киши ҳалақит қилмайди. Агар ўша намозни адо этишда (уйқу ва шунга ўхшаш нарсаларга) ғолиб келишга қодир бўлсаларингиз ўша икки намоз аср ва бомдод намозини қуёш чиқиши ва ботишидан олдин (адо этинглар), деб айтдилар. Сўнгра саҳоба Жарир "Ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг – намоз ўқинг!", оятини ўқидилар (Тоҳа-130).

(…) 212. Абу Усома ва Вакеълар ҳам юқоридаги санад билан ривоят қилиб: "Сизларга Раббингиз кўрсатилади. Уни худди мана бу ойни кўргандек кўрасизлар" дейишган. Аммо оятни ўқиди, дейишгану Жарирни зикр қилишмаган.

(634) 213. Абу Бакр ибн Умора ибн Руайба оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Бирор киши дўзахга тушмайди агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиса, яъни бомдод ва аср намозлари", дедилар.
Басралик бир киши Абу Бакрни оталаридан: "Сиз буни Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ўзларидан эшитдингизми? Деганида, "Ҳа", деди. Шунда Басралик киши: "Мен гувоҳлик бераманки, ана шу ҳадисни Расулуллоҳ (с.а.в.) дан қулоқларим эшитиб қалбим ҳис этган", деди.

(…) 214. Ибн Умора ибн Руойба оталаридан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиса дўзахга кирмайди", дедилар. Басралик бир киши: "Сен буни Набий (с.а.в.) ни ўзларидан эшитганмисан", деганида, у: "Ҳа, гувоҳлик бераман уни эшитганман", деди. Шунда Басралик киши: "Мен ҳам гувоҳлик бераманки, Набий (с.а.в.) айтаётганларидаги эшитган жойда мен ҳам эшитганман", деди.

(635) 215. Абу Бакр оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким икки совуқ (яъни кундузини икки томонидаги бомдод ва аср) намозларини ўқиса жаннатга киради", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио