Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда виқор ва хотиржамлик билан келиб, югуриб келишдан ман этилгани хусусида

(602) 151. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга иқомат айтилса югурган ҳолда келманглар балки хотиржамлик билан юрган ҳолда келинглар. Топган ракатни ўқиб, ўтказиб юборганингизни (имом салом бергандан кейин сиз туриб) охирига етказинг", дедилар.

(…) 152. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга такбир айтилса югурган ҳолда келманглар балки хотиржамликни лозим топган ҳолда хотиржам келинглар. Топган ракатингизни (имом билан) ўқинг. Ўтиб кетганини (имом салом берганидан кейин) охирига етказинг. Чунки сизлардан бирингиз намоз ўқишга қасд қилдими демак у намоз ичидадир", дедилар.

(…) 153. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга азон айтилса сизлар ўзингизни хотиржам тутган ҳолда бриб келинглар. Топган ракатингизни ўқинглар ўтиб кетганини эса охирига етказинглар". Дедилар.

(…) 154. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга такбир айтилса сизлардан бирортангиз югуриб келмасин лекин хотиржамлик ва виқор билан юриб келиб, топган ракатини ўқиб, ўтиб кетганини кейин ўқиб олсин", дедилар.

(603) 155. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода оталаридан ривоят қиладилар. Бир пайт бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқиётган эдик шовқин – сурон эшитилиб қолди. (Намоздан кейин у зот) Сизларга нима бўлди? Дегандилар, саҳобалар: "Намозга шошдик", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бундай қилманглар, агар намозга келсанглар ўзингизга хотиржамликни лозим топинг. Топган ракатингизни ўқинглар. Ўтиб кетганини (саломдан кейин) охирига етказинглар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио