Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Такбиратул эҳром билан қироат орасида айтиладиган нарсалар

(598) 147. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозга такбир (таҳримани) айтсалар қироат қилишдан олдин бироз жим бўлиб қолардилар. Шунда мен: "Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, мен сизни такбир (таҳрима) билан қироат орасида нимадир деяётганингизни кўрдим", десам, у зот: "Аллоҳумма баъид байний ва байна хатоёя кама баъадта байнал машриқи вал мағриби, Аллоҳумма наққиний мин хатоёя кама юнаққос савбул абязу минад донаси Аллоҳумма иғсилний мин хатоёя биссалжи вал маи вал баради", деб айтаман, дедилар.
(Маъноси: Эй Роббим, мен билан хатоларим орасини машриқ билан мағрибнинг орасини азоқ қилганингчалик узоқ. Эй Роббим оқ кийимни кирлардан тозалаганингдек, мени хатоларимдан тозала. Эй Роббим, хатоларимни қор, сув ва дўллар билан юв).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(599) 148. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар иккинчи ракатга турсалар "Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" билан қироатни бошлаб жим турмасдилар.

(600) 149. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши келиб, сафга кирдида, нафси қуйидаги калималарни айтишга ундади. "Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи". Росулуллоҳ (с.а.в.) намозларини тугатгач: "Ҳозирги сўзларни ким айтди?" дедилар. Қавм эса жим туришди. (яна) Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайси бирингиз айтдингиз, у айтган сўзда ҳеч қандай номаъқулчилик йўқ", дегандилар, бир киши: "Келдимда нафсим у сўзларни айтишга ундаган эди, айтдим", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўн икки фариштани кўрдимки қайси бирлари кўтаришлари хусусида талашишар эди", дедилар.

(601) 150. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бир пайт биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдаги бир киши "Аллоҳу Акбар кабийрон вал ҳамдулиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "ана бундай сўзларни ким айтди", дегандилар, қавмдаги бир киши: "Мен айтдим эй Аллоҳнинг расули", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ажабо! У сўзлар сабабли осмон эшиклари очилди", дедилар.
Ибн Умар (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитганимдан бери уни тарк қилмадим", дедилар.
(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда, такбири таҳримадан кейин фотиҳадан олдин, Сунан соҳиблари Оиша онамиз ва Умар ибн Хаттоблардан ривоят қилинган қўйидаги саҳиҳ садисдаги сано ўқилади.
"Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмика ва таъало жаддука вала илаҳа ғойрука"…..Тарж).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио