Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Одамлар намоз учун қачон (ўринларидан) туришлари хусусида

(604) 156. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга иқомат айтилса то мени кўрмагунингизча ўринларингиздан турманглар", дедилар.
Ибн Ҳотим: "Агар иқомат ёки азон айтилса", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(605) 157. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Намозга иқомат айтилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) олдимизга чиқишларидан олдин сафларимизни теккислаб олдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб, намозгоҳда турдиларда, такбир айтишидан олдин эсларига (нимадир) тушиб қолдида кета туриб: "жойингиздан жилмай туринглар", дедилар. Бизлар эса у зотни кутиб турар эдик. Кейин ғусл қилиб чиқдилар. Чиққанларида бошларидан сув томиб турар эди. Такбир айтилиб, биз билан намоз ўқидилар.

(…) 158. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Намозга иқомат айтилди. Одамлар сафга тизилишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқиб маконларига турдилар. Кейин қўллари билан ишора қилиб: "Жойинглардан жилмай туринглар", дедилар. Сўнгра ғусл қилиб чиққанларида бошларидан сув томчилаётган эди. Улар билан намоз ўқидилар.

(…) 159. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Албатта намозда Расулуллоҳ (с.а.в.) га такбир айтилар эди. Одамлар сафларини набий (с.а.в.) маконларига туришдан олдин тўғри олишар эди.
(606) 160. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Билол қуёш (ғарб томонга) мойил бўла бошлаганда азон айтар эдилар. То набий алайҳиссалом чиққунларича иқомат айтсам эдилар. Агар чиққанларини кўрсалар намозга иқомат айтардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио