Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоздан кейин зикр қилинишининг маҳбублиги ҳамда унинг қай тарзда айтилишининг сифати баёни

(591) 135. Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулулоҳ (с.а.в.) агар намозни ўқиб бўлсалар уч марта истиғфор айтиб: "Аллҳумма антас салом ва минкас салом табарокта зал жалали ва икром", деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим Сен саломсан ва салом. Сендандир Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сен баракотлисан).
Валийд Авзоъийга: "истиғфор қандай тарзда айтилади? Деганларид, астағфируллох, астағфируллоҳ деб айтилади, дедилар.

(592) 136. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в) агар салом берсалар: "Аллоҳумма антас салом ва минкас салом табарокта зал жалали вал икром", деб айтиш миқдорича ўтирардилар.
Ибн Нумайрнинг ривоятида "Йа зал жалали вал икром" лафзида келган.
Осим ривоятида қилган санадда ҳам Оиша онамиз ривоятларида ҳам "Йа зал жалали вал икром". Лафзида келган.

(593) 137. Муғийра ибн Шўъба қуллари Варродан ривоят қилинади. Муғийра ибн Шўъба Муовияга қуйидагича мактуб ёздилар. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) намозни ўқиб бўлсалар "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта вала муътия лима манаъта вала янфаъу зал жадди минкал жадди", деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳимдан ўзга илой йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлоқ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Роббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Фақат иккинчисида "Ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" жумлаги зикр қилинмаган.

(…) 138. Варроддан (р.а.) ривоят қилинади. Муовия Муғийрага мактуб йўллаб: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитган бирор нарсанг бўлса менга ёзиб юбор" деганларида, Муғийра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) агар намозни ўқиб бўлсанг "Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта вала муътийа лима манаъта вала янфаъу зал жадди минкал жадду", деб айтгин, деганлар, деб ёзиб юбордилар.

(594) 139. Абу Зубайрдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Зубайр ҳар намоз сўнггидан салом бергач: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ ла илаҳа иллаллоҳу мухлисийни лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирувн", деб айтиб; Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар намоз сўнггидан мана шу таҳлилни айтардилар, дедилар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагига ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам).

(…) 140. Абдуллоҳ ибн Зубайр минбарда хутба ўқиб: "Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ёки намозлар сўнгидан салом бериб юқоридаги сўзларни айтардилар", дедилар.

(…) 141. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(595) 142. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. (Бу Қутайба ҳадисларидир) Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: "Бадавлат кишилар олий даражаларга кўтарилиб, нематда биздан ўтиб кетишди. Улар биз намоз ўқигандек намоз ўқийдилар, биз рўза тутгандек рўза тутадилар, улар садақа беришади, бизлар эса садақа бермаймиз, улар қул озод қилишади. Бизлар эса қул озод қилмаймиз", дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизларга бир нарса ўргатайми? У билан сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласиз ва кейингилардан ўтиб кетасизлар, бирор киши сизлардан афзал бўлолмайди. Фақат сизлар қилган амални бажарса, афзал бўлади", дедилар. Саҳобалар: "Ўргатинг эй Аллоҳнинг расули", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳар намоз сўнггидан ўттиз уч мартадан Субҳаналлоҳ, Аллоҳу акбар Алҳамдулиллаҳ деб айтасизлар", дедилар.
Абу солиҳ айтадилар. Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига қайтиб келиб: "Бадавлатлат биродарларимиз биз бажараётган нарсани эшитиб худди бизни қилганимиздек ишларни қилишмоқда", дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб хоҳлаган кишисига беради", дедилар.
Сумай (р.а.) айтадилар. Мен мазкур ҳадисни баъзи аҳли илмларга айтсам, улар: "Нотўғри тушундингми? Ўттиз уч марта Субҳаналлоҳ, ўттиз уч марта Алҳамдулиллаҳ, ўттиз уч марта Аллоҳу Акбар, деб айтасан", дейишди. Кейин Абу Солиҳ ҳузурларига бориб у ҳақда сўзласам у зот қўлимдан ушладиларда: "Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ, Валҳамдулиллаҳ", деб буларни барчасини ўттиз уч мартага етгунча айтасан.
Ибн Ажлон: "Мазкур ҳадисни Ражо ибн Ҳайвага айтсам худди ана шу кабидек Абу Солиҳ ривоятини гапириб бердилар.

(…) 143. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! Бадавлат кишилар олий даражаларга кўтарилиб, неъматда биздан ўзиб кетишди….. деб ҳадис давомида сўнгра муҳожир камбағаллар қайтиб келиб юқоридаги сўзни айтишди.
Суҳай ҳадиснинг давомида: "Улар ўн бир марта, ўн бир мартадан бўлиб ҳаммаси ўттиз учта бўлади", дедилар.

(596) 144. Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким ҳар бир фарз намоз сўнггидан ўттиз уч марта "Субҳаналлоҳ" ўттиз уч марта "Алҳамдулиллаҳ", ўттиз тўрт марта "Аллоҳу Акбар" тасбеҳларини айтса муваффақиятсизликка учрамайди", дедилар.

(…) 145. Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳар бир намоз сўнггидан ўттиз уч марта "Субҳаналлоҳ", ўттиз уч марта "Алҳамдулиллаҳ", ўттиз тўрт марта "Аллоҳу Акбар", деб айтса муваффақиятсизликка учрамайди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(597) 146. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким ҳар бир намоз сўнггидан ўттиз уч марта "Субҳаналлоҳ", ўттиз уч марта "Алҳамдулиллаҳ", ўттиз уч марта "Аллоҳу Акбар", деса тўқсон тўққизта бўлиб юзинчиси "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Сўзи билан тамомласа хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади". Дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио