Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда паноҳ сўраладиган нарсалар

(587) 127. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларида дажжол фитнасидан паноҳ сўраганларини эшитдим.

(588) 128. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз ташаҳҳуд ўқиса Аллоҳ номи билан қўйидаги тўрт нарсадан паноҳ тиласин. Аллоҳим сени номинг билан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклару – ўликлар фитнасидан ва мисиҳ дажжол фитнасидан паноҳ тилайман, деб Расулуллоҳ (с.а.в.) айтардилар.

(589) 129. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) намозларидаги дуода: "Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва аъузу бика мин фитнатил масийҳиддажжали ва аъузу бика мин фитнатил маҳявал мамати, Аллоҳумма инний аъузу бика минал маъсами вал мағроми", деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим Сени номинг қақабр азобидан, масиҳ ад-Дажжол фитнасидан, тириклар-у – ўликлар фитнасидан ҳамда гуноҳ ва қарзга (ботиб қолишдан) паноҳ тилайман).
Шунда бир киши: "Ҳй Аллоҳнинг расули! Қарздор бўлиб қолишдан жуда кўп паноҳ тилаганингизни кўрмоқдаман-а?" деганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) агар киши қарздор бўлиб қолса гапирса ёлғон сўзлайди, ваъда берса хилоф қилади. (Шунинг учун қарздор бўлиб қолишдан кўп паноҳ тиладим", дедилар.

(588) 130. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳуддан фориғ бўлса тўрт нарсадан яъни жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклар ва ўликлар фитнасидан ҳамда масиҳ дажжол ёмонлигидан паноҳ сўрасин", деб айтдилар.

(…) 131. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Аллоҳим, қабр азобидан, дўзах азобидан, тирик ва ўликлар фитнасидан ҳамда масиҳ дажжол ёмонлигидан паноҳ тилайман", дедилар.

(…) 132. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ номи билан Унинг азобидан, қабр азобидан, масиҳуд дажжол фитнасидан, тирик ва ўликларнинг фитнасидан паноҳ тиланглар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 133. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) қабр азобидан, жаҳаннам азобидан ва дажжол фитнасидан паноҳ тилардилар.

(590) 134. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) худди Қуръондан сура ўргатганларидек мана бу дуони ўргатиб, уни айтинглар, дедилар.
Аллоҳим сени номинг билан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, масиҳуд дажжол фитнасидан, тириклар, ўликлар фитнасидан паноҳ тилайман.
Муслим ибн Ҳажжож айтадилар. Менга етиб келдики, Товус (р.а.) ўғилларига: "Намозингда ушбу дуоларни ўқийсанми?" десалар, ўғиллари: "Йўқ", деди. Шунда у зот: "Намозингни қайтадан ўқигин", дедилар. Чунки бу зот ушбу ҳадисни уч ёки тўрт кишидан ривоят қилдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио