Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қабр азобидан паноҳ тилашнинг маҳбублиги

(584) 123. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳузуримга Расулуллоҳ (с.а.в.) кирганларида ёнимда бир яҳудий аёл бор эди. У: "Сизлар қабрларда фитналанишни биласизларми?" деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.) ваҳимага тушдиларда: "Яҳудийлар фитнага тушади", дедилар. Бир кеча турганимиздан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.): "Менга ваҳий қилинганини билдингми? Сизлар ҳам қабрларда фитналанар экансизлар", дедилар.
Ана шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) ни қабр азобидан паноҳ тилаб юрганларини кўрдим.

(585) 124. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундан кейин қабр азобидан паноҳ тилаганларини эшитдим.

(586) 125. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳузуримга Мадина яҳудийларидан бўлган икки кампир кириб: "Албатта қабр аҳли қабрларида азобланишади", деди. Оиша (р.а.): "Мен уларни ёлғонга тутдимда ва тасдиқлашдан хурсанд бўлмадим. Улар чиқиб кетишган эди, ҳузуримга Расулуллоҳ (с.а.в.) кирдилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Мадина яҳудийларидан икки кампир кириб, қабр аҳли қабрларида азобланишларини айтишди", десам, у зот: "Кампирлар тўғри айтишибди. Албатта улар азобланишади. Ўша азобланишганини хатто ҳайвонлар ҳам эшитади", дедилар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни барча намозда қабр азобидан паноҳ тилаётганларини эшитдим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио