Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоздаги ўтиришнинг сифати ва икки қўлни икки сон устига қўйишнинг кайфияти

(579) 112. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар намозда ўтирсалар чап оёқларини сонлари билан болдирлари ўртасига қўйиб, ўнг оёқларини тўшаб олардилар. Ва чап қўлларига эса чап сонлари устига қўйиб ҳамда ўнг қўлларини ўнг сонлари устига қўярдилар.

(…) 113. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр оталаридан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар ташаҳҳудга ўтирсалар ўнг қўлларини ўнг қўллари устига чап қўлларини чап сонлари устига қўйиб, кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиб, бош бармоқларини ўрта бармоқ устига қўйиб, чап кафтларини тиззаларига киритиб юборардилар.

(580) 114. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) агар намозга ўтирсалар қўлларини тиззалари устига қўйиб, ўнг қўлдаги бош бармоқни ёнидаги бармоқни кўтариб ташаҳҳуд ўқирдилар. Чап қўлларини ёзиб юборган ҳолда чап тиззалари устига қўярдилар.

(…) 115. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар ташаҳҳудга ўтирсалар чап қўлларини чап тиззалари устига, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига қўйиб, 53 ҳолатида боғлаб, кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилардилар.

(…) 116. Али ибн Абдураҳмон ал-Муъовийдан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар мени намозда тошлар билан чалғиётганимни кўрдилар. Намозни тугатгач ундан мени ман этдиларда, сен Расулуллоҳ (с.а.в.) бажарганлари каби бажаргин, дедилар. Мен: "Расулуллоҳ (с.а.в.) қандай бажарганлар", десам, у зот: "Расулуллоҳ (с.а.в.) агар намозга ўтирсалар ўнг кафтларини ўнг сонлари устига қўйиб, барча бармоқларини жипслаштириб, бош бармоқ ёнидаги бармоқ билан ишора қилиб, чап кафтларини, чап сонлари устига қўярдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио