Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тиловат саждаси

(575) 103. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Қуръон ўқиб, сажда ояти бор сурани ўқиганларида сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан бирга сажда қилар эдик. Ҳатто баъзиларимиз пешонасини қўйиш учун жой топа олмас эди.

(…) 104. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Кўпинча Расулуллоҳ (с.а.в.) Қуръон ўқирдиларда, сажда оятидан ўтсалар биз билан сажда қилардилар. Ҳатто биз у зотнинг ҳузурларида тиқилиб қолганимиздан баъзиларимиз сажда қилиш учун ўрин топа олмас эди. У сажда намоздан ташқаридаги сажда бўлар эди.

(576) 105. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Нажм сурасини ўқиб сажда қилдилар. У зот билан бирга бўлганлар ҳам сажда қилишди. Лекин бир қария кафтида тош ёки тупроқни олдида пешонасига етказиб: "Мна шу менга кифоя қилади", деди.
Абдуллоҳ айтадилар. Мен ана шу кимсани кейинчалик кофир ҳолда қатл этилганини кўрдим.

(577) 106. Ато ибн Ясордан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Зайд ибн Собитдан имом билан бирга қироат қилиниши хусусида сўрадилар. Шунда Зайд ибн Собит: "Имом билан бирга ҳеч қандай қироат йўқ", деб, Расулуллоҳ (с.а.в.) га "Ваннажми иза ҳаваа", сурасини ўқиганларида у зот сажда қилмадилар, деб гумон қилдилар. (Бу имом Молик мазҳабларидадир. Лекин бизнинг ҳанафийларда сажда қилинади).

(578) 107. Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) улар учун "Изассамаун шаққот", ўқиб сажда қилдилар. Намоздан тарқалгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сурани ўқиганларида сажда қилганларини хабарини бердилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 109. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Биз набий (с.а.в.) билан бирга "Изас самаун шаққот", "Иқроъ бисми роббика" сурасида сажда қилдик.

(…) 109. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Изас самаун шаққот" ва "Иқроъ бисми роббика" сураларида сажда қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 110. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) билан бирга кечки намозни ўқидим. У зот намозда "Изас самаун шаққот" ни ўқиб сажда қилдилар. Мен у кишига: "Бу қандай сажда?" десам, у зот: "Абулқосим (с.а.в.) ортларида мана шу сура сабабли сажда қилганман. То у зотга йўлиқгунимча (бу сурани ўқисам) сажда қилавераман", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 111. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Абу Ҳурайрани "Изас самаун ўаққот" ни ўқиб сажда қилганларини кўриб: "Бу сурада сажда қиляпсизми? Десам, у зот: "Ҳа, халилим (с.а.в.) ушбу сурада сажда қилганларини кўрганман. То у зотга йўлиққунимча сажда қилавераман", дедилар.
Шўъба (р.а.): "Набий (с.а.в.) га йўлуққунчами?" деганларида, мен: "Ҳа", дедим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио