(581. 117. Абу Маъмардан (р.а. ривоят қилинади. Маккада бир амир икки салом билан салом бериб (намозини тугатди. Шунда Абдуллоҳ (р.а.): "Бу ишини нимага боғламоқда", дедилар. Ҳакам ҳадисларида: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай қилар эканлар", дедилар.
(…) 118. Шўъба (р.а.) бир гал амирлардан бири ёки бир кишини икки салом бериб (намозини тамомлаганини) айтиб бу масалани кўтарганларида Абдуллоҳ: "Уни нимага боғламоқда?" деганлар.
(582) 119. Омир ибн Саъд оталаридан ривоят қиладилар. Оталари: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ўнг томонлари ва чап томонларига салом берганлари кўриб хатто чаккаларидаги оқни кўриб қолдим", дедилар.
|