Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда адашиб кетиб саҳв саждаси қилиниши хусусида

(389) 82. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиш учун ўрнидан турса шайтон келиб уни чалғитади. Ҳатто у киши қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бордию сизлардан бирингиз ана шундай нарсани ҳис қилса ўтирган ҳолида икки (саҳв) саждасини қилсин", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 83. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар азон чақирилса шайтон ел чиқарган ҳолда то азон эшитилмайдиган ергача орқа қилиб қочади. Азон тугагач яна келади. Иқомат айтилгач яна кетади. Иқомат айтиб бўлингач яна келадида кишини фикрини чалғитади. Ва уни эсла ва буни эсла, деб эсида йўқ нарсаларни олиб келади. Ҳатто киши қанча ўқиганини билмай қолади. Сизлардан бирингиз ана шундай ҳолатга тушиб қанча ўқиганини билмай қолса ўтирган жойида икки (саҳв) саждасини қилиб олсин", дедилар.

(…) 84. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар намозга иқомат айтилса шайтон орқа ўгириб ел чиқарган ҳолда қочади. Ҳадиснинг давомида эсига тушмаган нарсаларни марҳамат кўрсатиб эсига солади", дедилар.

(570) 85. Абдуллоҳ ибн Буҳайнадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) биз учун намозларнинг биридан икки ракат ўқиб бердилар. Кейин тик турдиларда, ўтирганлари йўқ. Одамлар ҳам у киши билан бирга турди. Қачонки  намозларини тугатганларидан кейин биз у зотнинг саломларини кутдик. У зот саломдан олдин ўлтирган ҳолларида такбир айтиб икки сажда қилдилар. Сўнгра салом бердилар.

(…) 86. Бани Абдулмутталиб иттифоқдоши Абдуллоҳ ибн Буҳайнадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пешин намозига турдилар. Ўтириш лозим бўлган пайтда (унутиб қўйдилар). Намозларини тугатгач, салом беришдан олдин ўтириб олиб икки (саҳв) саждасини қилдилар. Ҳар-бир саждада такбир айтдилар. Одамлар ҳам у зот билан бирга унутиб қолдирган ўтиришни ўрнига (саҳв) саждасини бажаришди.

(…) 87. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Буҳайна ал-Аздийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) жуфт ракатли намозда ўтириш ўрнига туриб кетдиларда намозда давом этдилар. Намозни охирига етгач салом беришдан олдин (саҳв) саждасини қилдиларда, сўнгра салом бердилар.

(571) 88. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз намозида шак қилса-да, қанча ўқиганини яъни, уч ракатми ёки тўрт ракатми эканини билмай қолса шакни ўзидан даф қилиб, қалбини қайси ракатда эканига хотиржам қилсинда, салом беришдан олдин икки (саҳв) саждасини қилсин. Бордию беш ракат ўқиб қўйган бўлса жуфт қилсин. Агар мукаммал қилиб тўрт ракат ўқиган бўлса шайтонни бурнини ерга ишқаган бўлади.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(572) 89. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиб зиёда қилиб юбордилар ёки камчиликка йўл қўйдилар. Салом берганларидан кейин саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! Нима намозга бирор янгилик киритилдими?" дейишди. У зот: "Нимага ундай демоқдасиз", дегандилар, саҳобалар: "Сиз ундай ва бундай қилиб ўқидингизку?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) икки оёқларини букдиларда, қиблага юзланиб икки (саҳв) саждасини қилиб олдилар. Сўнгра салом бериб, биз томон юзлари билан ўгирилдиларда: "Намозда бирор янгилик содир бўлса албатта сизларга уни хабарини бердим. Лекин мен ҳам инсонман. Сизлар унутганингиз каби унутиб қўяман. Бордию бирор нарсани унутиб қўйсам уни менга эслатинглар. Сизлардан бирортангиз намозида шак қилиб қўйса тўғрисида бир тўхтамга келсинда, уни охирига етказсин. Сўнгра икки (саҳв) саждасини қилиб олсин", дедилар.

(…) 90. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат Ибн Баширнинг ривоятида эса: "Тўғрига яқин бўлгани устида бир назар солсин", дейилган. Вакиънинг ривоятида эса "Тўғрисини устида бир тўхтамга келсин", дейилган.

(…) 91. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) пешин намозини беш ракат ўқидилар. У зотга: "Намозда (бирор) ўзгариш киритилдими?" дейилганида, нимага бундай демоқдасан, дедилар. Саҳобалар: "Беш ракат ўқидингиз", дейишган эди, у зот икки (саҳв) саждасини қилиб олдилар.

(…) 92. Иброҳим ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади. Алқама биз учун пешин намозини беш ракат қилиб ўқидилар. Салом берганларида, қавмдагилар: "Эй Абу Шибл (яъни Алқама)! Сиз беш ракат ўқидингизку?" дейишди. Алқама: "Асло бундай қилмадим". Дедилар. Қавмдагилар: "Аниқ шундай қилдингиз", дейишди. Мен ҳам қавмнинг бир четида турган эдим. Ўша пайтда ёш бола эдим. Сиз беш ракат ўқидингиз, деган эдим, Алқама: "Эй ғилай кўзли! Сен ҳам шундай демоқдасанми?" дегандилар, мен "Ҳа", дедим. У зот бурилдиларда, икки (саҳв) саждасини бажариб кейин салом бердилар. Сўнгра Абдуллоҳ ривоят қилган қуйидаги ҳадисни сўзлаб бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга беш ракат ўқиб, ўгирилгандилар, қавмдагилар ўзаро шивирлаб қолишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Сизларга нима бўлди", дегандилар, саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! Намозга ўзгартириш киритилдими? Дейишди. У зот: "Йўқ" дегандилар, улар: "Сиз беш ракат ўқидингиз", дейишди. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) ўгирилдиларда икки (саҳв) саждасини қилиб салом бердилар, сўнгра: "Мен ҳам сизлар каби инсонман. Худди сизлар унутганингиз каби унутаман", дедилар.
Ибн Нумайр ривоятларида: "Агар сизлардан бирингиз унутиб қўйса икки (саҳв) саждасини қилиб олсин", дейилган.

(…) 93. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга беш ракат намоз ўқиб бердилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули! Намозга қўшимчалик киритилдими?" деган эдик, у зот: "Нимага ундай демоқдасизлар", дедилар. Саҳобалар: "Беш ракат ўқидингиз", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен ҳам сизлар каби башарман (инсонман). Эслаганингиз каби эслайман, унутганингиз каби унутаман", деб иккита (саҳв) саждасини бажардилар.

(…) 94. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиб зиёда қилиб юбордилар ёки камчиликка йўл қўйдилар. (Ровийлардан бири Иброҳим адашиш мендан, деб айтдилар). Ортдагилар томонидан: "Эй Аллоҳнинг расули! Намозда ғирор нарса зиёда қилиндими? Деймлган эди, у зот: "Мен ҳам сизлар каби башарман. Сизлар унутгандек унутаман. Агар сизлардан бирингиз унутиб қўйса ўтирган ҳолда икки (саҳв) саждасини қилиб олсин", дедиларда сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) ўгирилиб икки (саҳв) саждасини бажардилар.

(…) 95. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) икки (саҳв) саждасини салом ва каломдан кейин бажардилар.

(…) 96. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқидик. Ё зиёда қилдилар ёки камчиликка йўл қўйдилар. Ровийлардан бири Иброҳим айтадилар. Аллоҳ номига қасамки, у нарса мени сўзим сабабли юзага келди. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули, намозда бирор ўзгариш юз бердими?" дедик. Шунда у зот: "Йўқ", дедилар. Биз у зот бажарган нарсаларини айтган эдик, у зот: "Агар киши намозда зиёдалик ёки камчиликка йўқ қўйса икки (саҳв) саждасини бажарсин, деб, сўнгра икки (саҳв) саждасини бажардилар.

(573) 97. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) биз билан кечки намозлардан бири пешин ёки асрни ўқиб икки ракатдаёқ салом бердилар. Сўнгра масжиднинг қибла томонига бориб, бир ходага ғазаб қилган ҳолда суяндилар. Қавмни ичида Абу Бакр ва Умарлар бор эдилар. Умар (намозда камчиликка йўл қўйилгани) хусусида гапиришдан қўрқишди. Одамлар чиқишга шошиб, намоз қаср қилинди (деб айтишаётган) эди, шу пайт икки қўли узун бўлган киши ўрнидан туриб: "Эй Аллоҳнинг расули! Намоз қаср қилиндими ёки унутдингизми?" деди. Набий (с.а.в.) эса ўнг ва чап томонга қарадилар-да, икки узун қўлли киши нима демоқда? дегандилар, саҳобалар: "У тўғри айтмоқда! Сиз фақат икки ракат ўқидингиз", дейишган эди, набий (с.а.в.) икки ракат ўқиб (мукаммал қилиб) салом бердилар. Сўнгра такбир айтиб сажда қилдилар. Кейин такбир айтиб (бошларини) кўтардилар. Сўнгра такбир айтиб сажда қилдилар. Кейин яна такбир айтиб (бошларини) кўтардилар. Мен буни Имрон ибн Ҳусайнга хабар берган эдим, у киши: "(кейин) салом бердилар", деб айтдилар.

(…) 98. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 99. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга аср намозини ўқиб, икки ракатда салом бердилар. Шу пайт икки узун қўлли киши: "Эй Аллоҳнинг расули намоз қаср қилиндими? Ёки унутдингизми?" деганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни бирортаси бўлмади, дедилар. Икки узун қўл соҳиби: "Эй Аллоҳнинг расули! Уларни баъзиси содир бўлди", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларга юзланиб: "Узун қўлли киши рост айтмоқдами?" дегандилар, саҳобалар: "Ҳа ЭЙ Аллоҳнинг расули, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) намоздан қолганини охирига етказдиларда сўнгра ўтирган ҳолларида саломдан кейин икки (саҳв) саждасини бажардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 100. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Биз бир пайт набий (с.а.в.) билан бирга намоз ўқиётган эдик, икки ракат ўқигандан кейин салом бердилар. Бани Сулаймлик бир киши туриб юқоридаги ҳадисдаги сўзларни гапирди.

(574) 101. Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аср намозини ўқиб, уч ракатда салом бердиларда, кейин манзилларига кириб кетдилар. Хирбоқ номли бир киши ўрнидан турди. Уни қўлида бироз узунлик бор эди. У: "Эй Аллоҳнинг расули, деб бажарган нанрсаларини айтди. У зот масканларидан чопонларини судраган ҳолда ғазаб билан чиқдиларда, одамлар олдига тўхтаб: "Бу киши рост аймоқдами?" дегандилар, улар: "Ҳа", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ракат намоз ўқидиларда кейин салом бериб, сўнгра икки (саҳв) саждасини бажариб яна салом бердилар.

(…) 102. Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аср намозидан уч ракат ўқиб салом бердиларда сўнгра ўринларидан туриб ҳужраларига кириб кетдилар. Қўли кенг бир киши ўрнидан туриб: "Эй Аллоҳнинг расули, намоз қаср қилиндими?" деб (ҳужрага эшитиладиган қилиб) гапирди. У зот ғазаб қилган ҳолда чиқиб, қолдирган ракатларини ўқидиларда кейин икки (саҳв) саждасини бажариб салом бердилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио