Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ким сармсоқ ёки пиёз ёки кўкпиёз ёки шунга ўхшаш (бадбўй) нарсалар еса (масжидга) боришдан қайтарилгани хусусида

(561) 68. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбар ғазотида: "Ким мана бу дарахтдан яъни сармсоқ еса масжидларга келмасин", дедилар.
Зуҳайр ривоятларида ғазотни зикр қилдилар-у лекин Хайбарни зикр қилмадилар.

(…) 69. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким мана бу полиз экинлари (сармсоқ, пиёз, кўкпиёз ва шунга ўхшаш бадбўй нарсалар) дан еса тоинки ҳиди кетмагунича масжидларимизга яқинлашмасин", дедилар.

(562) 70. Абдулазиз ибн Суҳайбдан (р.а.) ривоят қилинади. Анас (р.а.) дан сармсоқ хусусида сўралганида у зот қуйидагиларни айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким мана бу дарахтдан еса бизга яқинлашмасин ва биз билан бирга намоз ўқимасин", деб айтганлар.

(563) 71. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким мана бу дарахтдан еса масжидимизга яқинлашмасин ва сармсоқ ҳиди билан бизга озор бермасин", дедилар.

(564) 72. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пиёз ва кўкпиёз ейишдан ман қилдилар. Эҳтиёжимиз тушиб ундан еб қўйдик. Шунда у зот: "Ким мана бу қўланса ҳидли дарахтдан еса масжидимизга яқинлашмасин. Чунки фаришталан ҳам одамлар озор чеккан нарсадан озор тортишади", дедилар.

(…) 73. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. (У зот Ҳармалани ривоятидан келтирадилар.) Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким сармсоқ ёки пиёз еса биздан ёки масжиддан четланиб уйида ўтирсин", дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) га кўкатлар солинган қозон келтирилди. Ундаги нарсаларни сўраган эдилар, ичида нима борлиги хабари берилди. Саҳобаларни баъзисига тортиқ этинглар, дедилар. Чунки ундаги нарсаларни кўриб ейишни эп кўрмадилар. Ва "Ейвер, чунки мен, гаплашмайдиган зотлар яъни фаришталар билан гаплашаман", дедилар.

(…) 74. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Ким мана бу сармсоқ сабзавотидан еса, ёки бир гал, ким пиёз, сармсоқ ва кўкпиёз еса масжидимизга яқинлашмасин. Чунки фаришталар одам боласи озор топган нарсадан азият чекишади", дедилар.

(…) 75. Ибн Журайж қуйидагича ривоят қилдилар. Ким мана бу дарахтдан еса, деб сармсоқни назазда тутдиларда масжидимизга қатнамасин, деб пиёз билан кўкпиёзни зикр қилдилар.

(565) 76. Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Хайбарни ҳали фатҳ қилинмаган пайтлар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан ана ўша сармсоқ пиёзидан топиб олдик. Одамлар жуда оч эди. Ўша ўсимликдан жуда кўп еб юбордик. Кейин масжидга борсак Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳидни билиб қолдилар. Сўнгра у зот: "Ким мана бу ифлос дарахтдан бирор нарса еса масжидимизга яқинлашмасин", дедилар. Одамлар: "Сармсоқ ҳаром бўлибди, ҳаром қилинибди", дейишган эди бу хабар Расулуллоҳ (с.а.в.) га етиб қолди. Шунда у зот: "Эй одамлар! Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиш мени қўлимда эмас. Лекин у дарахтни ҳидини ёқтирмайман холос", дедилар.

(566) 77. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ва саҳобалари пиёз экилган дала олдидан ўтиб қолишди. Ичларидан баъзилари далага тушиб пиёз ейишди, қолганлари эса ейишмади. Биз кейин у зотни олдларига борсак пиёз емаганларни чақириб пиёз еганлар ҳиди кетганидан кейин келишларини айтдилар.

(567) 78. Маъдон ибн Абу Толҳадан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Хоттоб жума куни хутба ўқиб Аллоҳнинг набийси ва Абу Бакрни эсладилар. Ва: "Гўёки мени хўроз уч бора чўқигандек нарсани кўрдим. Бу нарса ажалим яқинлашганини англатади. Қавм мени халифа бўлишимни айтишмоқда. Аллоҳ динини ҳам, халифасини ҳам, набийсига юборган рисолатини ҳам зоя қилиб қўймайди. Агар ўша халифалик иши мени устимга юклашга шошилтирилса Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этаётганларида рози бўлган олти киши машварати билан амалга ошади. Билишимча баъзи қавмлар бу ишда норозилик билдиришмоқда. Мен уларни қўлим билан Ислом устига ташлайман. Бордию яна қаришликда давом этишаверса улар адашган, кофир ва Аллоҳнинг душманларидир. Мен ўзимдан кейин калола (вафот этганида ота-онаси ва юқоридаги бобо-момолари йўқ ҳамда ўғил-қизи ва пастдаги нева-чеваралари йўқда балки узоқ қариндошлари бор кишининг мероси) дан кўра муҳимроқ нарса ташлаб кетмаяпман. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) га калолачалик бирор нарсада мурожаат қилмаганман. У зот ҳам калолачалик бирор нарсани қаттиқ уқтирмаганлар. Ҳатто бир куни бармоқларини кўкрагимга ниқтаб туриб: "Эй Умар! Сенга нисо сурасининг охирги сайф ояти яъни калола хусусидаги оят кифоя қилмайди. Агар мен ҳаёт бўлсам Қуръон ўқийдиган ва ўқимайдиганларга ҳам ҳукм чиқараман", дедилар. Сўнгра Умар (р.а.): "Аллоҳим! Шаҳарлардаги амирларга ўзингни гувоҳ қиламан. Мен уларни адолат қилишлари учун, одамларга динлари ва набийларини суннатини ўргатишлари учун ҳамда ўлжаларни тақсимлаб, ишларидаги мушкулликларни мени ҳузуримга олиб келишлари учун юбордим. Эй одамлар! Сизлар икки хил дарахт ўсимлигидан ейсизлар. Бу икки бадбўй пиёз ва сармсоқин Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиддан Бақеъ томонга чиқариб ташланишга амр қилардилар. Ким ўша ўсимликни еса пишириб, ҳидини кетказган ҳолда есин", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио