Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда ёш гўдакни кўтариш жоизлиги хусусида

(543) 41. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Зайнабни Абул Осс ибн Робиъдан бўлган қиз яъни, неваралари Умомани кўтариб намоз ўқирдилар. Тик турганларида кўтариб олардилар. Сажда қилганларида эса (ерга) қўярдилар.
Ровийлардан бири Яҳё Моликга: "Омир ибн Убайдуллоҳ Амр ибн Сулаймдан, у эса Абу Қатодадан ривоят қилганми?" деганларида, Молик: "Ҳа", дедилар.

(…) 42. Абу Қатода ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) елкаларига қизлари Зайнабни Абул Оссдан бўлган қизлари яъни, неваралари Умомани елкаларига қўйиб одамларга имом бўлаётганларини кўрдим. Агар рукуъ қилсалар (ерга) қўярдилар. Бордию саждадан бош кўтарсалар яна қайтариб қўярдилар.

(…) 43. Абу Қатода ал-Ансорий айтадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларга намоз ўқиб берардилар. (Неваралари) Умома бинти Абул Осс бўйинларида эди. Агар сажда қилсалар (ерга) қўярдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат ана шу намозда одамларга имом бўлганлари зикр этилмаган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио