Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қиблани Қуддусдан каъбага ўзгартирилиши хусусида

(525) 11. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) билан бирга Байтул мақдис (Қуддусдаги масжид) га қараб 16 ой намоз ўқидим. Набий (с.а.в.) намоз ўқиётганларида "Қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз" (Бақара сураси, 144-оят) нозил бўлди. Қавмдаги бир киши ансорийлардан бўлган кишилар олдидан ўтаётганида улар намоз ўқишаётган экан. Уларга гапирган эди, улар ҳам байтуллоҳ томонга қараб юзланишди.

(…) 12. Бародан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Байтул мақдис томонга қараб ўн олти ёки ўн етти ой намоз ўқидик. Сўнгра Каъба томонга ўгирилган ҳолда унга юзланиб ўқидик", дедилар.

(526) 13. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Одамлар бомдод намозини Қубо масжидида ўқишаётган эди. Шу пайт уларни  олдларига бир киши келиб: "Расулуллоҳ (с.а.в.)га бу кеча (ваҳий) нозил бўлди. Унда Каъбага юзланишга буюрилган экан. Сизлар ҳам ўша томонга ўгирилинглар", деди. Уларни юзлари Шом яъни Байтул мақдисга қараб турган эди, Каъба томон юзлантиришди.

(…) 14. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Субҳ" сўзи ўрнига унга ўхшаш бўлган "Ғадот", сўзи ишлатилган.

(527) 15. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Байтул мақдисга қараб намоз ўқирдилар. Кейин қуйидаги оят нозил бўлди. "Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжидул ҳаром (Макка) томонга буринг". (Бақара сураси, 144-оят).
Шу пайт бир киши Бани Салама қабиласи олдидан ўтаётса улар бомдод намозини рукуъсида эдилар. Намозни бир ракатини ўқиб бўлишган эди. У: "Огоҳ бўлинглар! Қибла ўзгартирилди", деди. Бас у ердагилар қибла томонга ўгирилдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио