Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидларни қабр устига қуришдан, қабрга сурат ўрнатишдан ҳамда қабрларни масжид қилиб олишдан қайтарилгани хусусида

(528) 16. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Умму Ҳабиба ва Умму Салама оналаримиз Ҳабашистонда кўрган черков ва ундаги суратларни Расулуллоҳ (с.а.в.) га зикр қилишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ана ўшаларда агар солиҳ киши вафот этса қабри устига масжид қуриб, уни суратини устига чизиб қўйишар эди. Ана ўшалар Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида энг ёмон кимсалардир", дедилар.

(…) 17. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) 18. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(529) 19. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бемор бўлиб ҳали тузалмаганларида: "Аллоҳ яҳудий ва насороларни лаънатласин. Улар набийлари қабрларини масжид қилиб олишди", дедилар. Оиша (р.а.): "Агар ана шу хавф яъни қабрларни масжид қилиб олиш хавфи бўлмаганида Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрлари зийнатланар эди", дедилар.
Абу Шайба ривоятларида: "Агар ана шу хавф", деган сўз зикр қилинмаган.

(530) 20. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ яҳудийларни ҳалок қилсин, улар набийлари қабрини масжид қилиб олишди", дедилар.

(…) 21. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ яҳудий ва насороларни лаънатласин. Улар набийлари қабрини масжид қилиб олишган", дедилар.

(531) 22. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша ва Абдуллоҳ ибн Аббослар (р.а.) айтишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) га (беморлик) етганида, юзларига бир мато ташлаб қўйишди. Аза тутиб, юзларини очиб қўйишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мана шундай! Яҳудий ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Улар набийлари қабрини масжид қилиб олишди", деб, уларни бундай ишларидан ман этдилар.

(539) 23. Жундаб (р.а.) айтадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этишларидан беш кун олдин қуйидаги айтган сўзларини эшитдим. Мен Аллоҳдан сизлар орангиздан бир халил (дўст) бўлишини рухсатини сўраган эдим. Аллоҳ мени худди Иброҳим алайҳиссаломни дўст тутгани каби  дўст тутди. Агар умматимдан халил тутганимда Абу Бакрни ана шундай қилган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар! Сизлардан олдингилар набийлари ва солиҳ кишиларини қабрини масжид қилиб олишган эди. Огоҳ бўлинглар! Сизлар қабрларни масжид қилиб олманглар. Мен сизларни бундай қилишингиздан ман этаман", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио