Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий (с.а.в.) масжидларининг бино қилиниши хусусида

(524) 9. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келиб, Бани Амр ибн Авф деб аталган Мадинанинг юқори қисмига тушдилар. Ўша ерда ўн тўрт кеча турдилар. Сўнгра Бани нажжор қабиласига одам жўнатдилар. Улар ёнларига қилич осган ҳолда келишди. Гўёки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни уловлари устида турганларини кўргандекман. Абу Бакр (р.а.) эса орқага мингашиб олгандилар. Бани Нажжорлик кишилар у зотни атрофларида эди. Ҳаттоки у зот Абу Аюбни уйи саҳнасига тушдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша пайтда етишган намозни ўқидилар. У зот намозларини қўйхонада ўқирдилар. Кейин масжид қуришга амр – фармон бердилар. Сўнгра Баний нажжор қабиласига одам юборгандилар улар етиб келишди. У зот: "Эй Баний нажжор! Мана бу тўсиқ деворингизни мен билан баҳолашинглар", дегандилар, улар: "Йўқ Аллоҳ номига қасам, биз уни пулини талаб қилмаймиз. Аллоҳ йўлида тортиқ этамиз", дейишди.
Анас (р.а.) айтадилар. Айтадиган бўлсам у ерда хурмо, мушриклар қабри ва хароба макон бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюргандилар хурмо кесилди. Мушрикларнинг қабри қазиб, олиб ташланди. Харобалик ер эса теккисланди. Хурмо дарахтини қиблага териб чиқинглар. Тошдан эса тиргагич қилинглар, дедилар. Улар қуйидаги шеърни хиргойи қилиб айтишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса улар билан бирга эдилар.

Аллоҳим, фақат охират яхшилиги бордир.
Аллоҳим, муҳожир ва ансорларга ғалаба ато этгин.

(…) 10. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) масжид бино қилинишидан олдин қўйхонада намоз ўқирдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио