Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидлар ва намоз ўринлари хусусидаги китоб

(520) 1. Абу Заррдан ривоят қилинади. Мен : "Эй Аллоҳнинг расули, қайси масжид ерда биринчи бўлиб ерда барпо қилинган?" десам, у зот: "Масжидул ҳарам (Каъбадаги масжид)" дедилар. Мен: "Кейин қайсиниси?" десам, у зот: "Ақсо масжиди (Қуддусдаги)" дедилар. Мен: "Икковини орасида қанча (муддат) бўлган", десам, у зот: "Қирқ йил, намоз сени қаерда топса яъни қаерда бўлсанг ҳам намоз вақти кириб қолса ўша ерда ўқийвергин. У масжиддир", дедилар.
Абу Комил ривоятида охирги сўз бошқа лафз билан ифода этилган.

(…) 2. Иброҳир ибн Язид ат-Таймийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен отамга суппачада Қуръон ўқиб берар эдим. Сажда ояти ўқиганимда сажда қилдилар. Мен: Эй отажон! Йўлда сажда қиласизми?" десам, отам: "Мен Абу Заррдан эшитганман. У Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ерга биринчи барпо қилинган масжид ҳақида сўраганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидул ҳаром, деганлар. Кейин қайси? Деб сўраганларида, масжидул ақсо, деб айтганлар. Икковини ораси қанча муддат бўлган? Деганларида, қирқ йил, деб сўнгра, намоз сени қаерда топса ўша ер сенга масжиддир. Ўша ерда намоз ўқийвер, дедилар", деб айтдилар.

(521) 3. Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Менга беш нарса берилдики, у нарса мендан олдинги (набийларга) берилмаган. Ҳар бир набий ўз қавмига хос қилиб юборилган. Мен эса ҳар-бир қизил ва оқ танли кишиларга (рисолат билан) юборилдим. Урушдаги ўлжалар мен учун ҳалол қилинди. Мендан олдинги (набийга) ҳалол қилинмади. Ер юзи мен учун тоза ва пок ҳамда масжид қилинди. Қайси бир киши намоз топса яъни, қайси маконда бўлса ҳам намоз вақти бўлиб қолса намоз ўқийверсин. Бир ойлик (масофа узоқликдан) йўлдан туриб (душман қалбига) хавф солиш билан ғалаба ота этилди. Ва яна мен учун шафоат ато этилди", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(522) 4. Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Одамлар ичида уч нарса билан фазилатли бўлдик. Сафларимиз фаришталар сафи каби саф бўлди. Ернинг барчаси биз учун масжид қилинди. Ва яна сув топа олмаганимизда ернинг тупроғи биз учун пок қилинди", деб яна бошқа хислатларни зикр қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(523) 5. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен бошқа набийларга қараганда олти нарса билан фазилатли қилиндим. Сўзларни жамловчи нарса берилдим. Яъни қисқа сўз билан кенг маънони ифода қилувчи сўзлар. 2. (Узоқдаги масофадаги кишига) қўрқинч солиш билан ғалаба қозонтирилдим. Урушдаги ўлжалар мен учун ҳалол қилинди. Ер юзи мен учун пок ва масжид қиилнди. Мен умумий халойиқга пайғамбар этиб юборилдим. Мен билан набийлик хотимасига етди", дедилар.

(…) 6. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сўзларни қамраб олувчи нарса билан ва (узоқ масофадан туриб душманга) хавф солиш билан юборилдим. Бир пайт мен ухлаётган эдим ер хазиналари калитлари олдимга қўйилди", дедилар.
Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) (бу оламдан) кетдилар сизлар эса ўша хазиналарни (фатҳ орқасидан қўлга киритилган бойликларни) олмоқдасизлар, деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(…) 7. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Душман устидан ваҳима солиш билан ғалаба қозонтирилдим. Сўзларни ўзида қамровчи нарса берилди. Бир пайт мен ухлаб ётган эдим ернинг хазиналари калитлари келтирилиб, олдимга қўйилди", дедилар.

(…) 8. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Душман устидан ваҳима солиш билан ғалаба қозонтирилдим. Ва яна мен учун сўзларни қамровчи нарса ато этилдим", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио