Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Битта кийимдаги намоз ва унинг кийилиши хусусида

(515) 275. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир сўровчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан битта кийимда намоз ўқиш хусусида сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Нима ҳар бирингизда иккитадан кийим борми?" дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 276. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни чақириб: "Бизлардан бирор кишида битта кийим бўлса намоз ўқийверадими?" деганида, у зот: "Ҳар-бирингиз икки кийим топа оладими?" дедилар.

(516) 277. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирингиз битта кийимда бўйнига боғлаб олмасидан олдин намоз ўқимасин", дедилар.

(517) 278. Умар ибн Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кийимга ўралган ҳолда Умму Саламани уйида намоз ўқиганларини кўрдим. У зот кийимни икки тарафини елкаларига ташлаб олардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 279. Умар ибн Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламани уйида бир кийимда намоз ўқиганларини кўрдим. Кийимни икки томонини бир-бирига қарама-қарши қилиб ташлаб олардилар.

(…) 280. Умар ибн Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни бир кийимга ўралган ҳолда ва икки томонини бир-бирига қарама-қарши қилиб ташлаб олиб намоз ўқиётганларини кўрдим.
Исо ибн Ҳаммод ривоятларида: "Икки елкаларида", дейилган сўзни зиёда қилганлар.

(518) 281. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни битта кийимга ўралиб олиб намоз ўқиганларини кўрдим.

(…) 282. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Ибн Нумайрни ривоятларида эса "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирганимда", зиёда қилинган.

(…) 283. Абу Зубайр ал-Маккийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Жобир ибн Абдуллоҳни ҳузурларида кийимлари бўла туриб бир кийимга ўраниб ўқиганларини кўрдим. Жобир (р.а.): "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилганларини кўрганларини"айтдилар.

(519) 284. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб қарасам у зот қамишдан ясалган бўйрага сажда қилаётган эканлар. Ва яна бир кийимга ўраниб намоз ўқиётган эканлар", деб айтдилар.

(…) 285. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат Аъмашни Абу Курайбдан қилган ривоятда: "Кийимни икки тарафини елкаларига ташлаган ҳолда" ва яна Абу Бакр ҳамда Сувайдларни ривоятида эса "Кийимга ўралган ҳолда" сўзлари келтирилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио