Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ўқиётган кишини олдида кўндаланг бўлиб ётиш хусусида

(512) 267. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда намоз ўқирдилар мен эса худди жанозада кўндаланг қўйилгани каби қибла билан у зотни ораларида кўндаланг бўлиб ётардим.

(…) 268. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунни барчасида намоз ўқирдилар. Мен эса у зот билан қибла орасида кўндаланг бўлиб ётар эдим. Агар витр ўқишни хоҳласалар, мени уйғотардилар. Мен ҳам витр ўқир эдим.

(…) 269. Урва ибн Зубайрдан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.): "Намозни нима нарса кесади?" деганларида, биз: "аёл ва эшак", дедик. Шунда Оиша (р.а.): "Аёл киши ёмон ҳайвон, демоқдамисизлар. Мени кўрганларингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларида худди жаноза каби кўндаланг бўлиб ётар эдим, у зот эса намоз ўқирдилар.

(…) 270. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Унинг давомида: "Оиша (р.а.) ҳузурларида ит, эшак ва аёл намозни кесиши зикр қилинганида, у зот: "Сизлар бизни эшак ва итларга ўхшатмоқдасизлар. Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқирдилар. Мен эса каравот устида, ёнбошлаб у зот билан қибла орасида ётар эдим. Шу пайт ҳожатга боришга тўғри келиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га озор бермаслик учун у ерда ўтиришни кариҳ кўрар эдим. Билдирмасдан оҳистагина оёқлари олдидан чиқиб кетдим.

(…) 271. Асваддан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.): "Сизлар бизни итлар ва эшакларга тенглаштирмоқдамисизлар. Мени кўрганингларда эди, каравот устида ёнбошлаб ётар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, каравотни ўртада қолдириб намоз ўқирдилар. Мен эса кўндаланг бўлишни ёқтирмасдан каравотни икки оёғидан оҳиста чиқиб, охири ёпинчиғимга ўралиб охиста чиқиб кетдим.
(…) 272. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларида ухлар эдим. Икки оёғим эса у зотнинг қибла томонларида эди. У зот сажда қилсалар (оёғимни) ушлардилар. Мен эса оёғимни йиғиштирар эдим. Агар саждадан турсалар яна оёғимни ёзиб юборар эдим. Ўша пайтларда уйларда чироқ бўлмас эди.

(513) 273. Маймунадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқирдилар, мен эса у зотни (оёқлари остидаги) паябзаллари бўлардим. Ўша пайтда ҳайз кўрган эдим. Кўпинча сажда қилганларида кийимлари менга тегиб турар эди.

(514) 274. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси намоз ўқирдилар. Мен эса ёнларида бўлар эдим. Ўша пайтда ҳайз кўрган бўлар эдим. Устимда чўпоним бўлиб, уни баъзи қисми ёнларига тегиб турар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио