Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ўқувчини сутраси (яъни олдидан ўтувчиларга тўсиқ бўлувчи нарса)

(499) 241. Мусо ибн Толҳадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз (намоз ўқиётганида) эгарни орқа томони каби нарсани олдига қўйиб олса уни орқасидан ўтаётган кишиларга парво қилмасдан намозини ўқийверсин", дедилар

(…) 242. Мусо ибн Толҳа оталаридан ривоят қиладилар. Биз намоз ўқир эдик. Ҳайвонлар эса олдимиздан ўтар эди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га хабар берганимизда, у зот: "Олдларингизда эгарни орқасидагидек нарса бўлса олдинглардан ўтаётганларни зарари йўқ", дедилар.

(500) 243. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан сутра хусусида сўралганида у зот: "Эгарни орқа қисмича бўлади", деб жавоб бердилар.

(…) 244. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан Табук куни намоз ўқувчини сутраси хусусида сўралди. У зот: "Эгарни орқа қисми каби", дедилар.

(501) 245. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ҳайит куни (намозгоҳда) чиқсалар найза олиб келишга буюриб, уни олдларига (суқиб) қўярдилар. Кейин унга қараб ўқирдилар. Одамлар эса ортларида ўқишар эди. Шу одамни сафарда ҳам бажарардилар. Ундан кейин амирлар шу одатни бажарадиган бўлишди.

(…) 246. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам найзани санчиб, унга қараб намоз ўқирдилар. Абу Бакр, "санчиб" сўзи ўрнига "тиқиб" сўзи ишлатганлар. Ибн Абу Шайба ривоятларида "Найза" сўзи зиёда қилинган.

(502) 247. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларини олдларига кўндаланг қилиб қўйиб, унга қараб намоз ўқирдилар.

(…) 248. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига қараб намоз ўқирдилар.
Ибн Нумайр: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларига қараб намоз ўқирдилар", дедилар.

(503) 249. Авф ибн Абу Жуҳайфа оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Оталари: "Мен Маккага набий алайҳиссалом ҳузурларига борсам у зот Абтоҳ номли жойда теридан ишланган қизил қуббада эканлар. Билол (р.а.) таҳорат сувини олиб чиқдилар. Кимдир ўша сувга етишди кимдир бошқа эришган сувдан септириб олди. (Яъни табаррук сувдан суртиб олди). Шу пайт набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизил чопонда чиқиб қолдилар. Гўёки мен болдирлари оқини кўриб тургандекман. У зот таҳорат олдилар. Билол эса азон айтди. Мен эса уни оғзига қараб тураб турар эдим. У ўнг ва чап томонга қараб "Ҳаййа ъалас солаҳ" "Ҳаййа ъалал фалаҳ", деб айтар эди. Кейин бир ҳассани суқиб қўйилди. У зот олдинга ўтиб, пешинни икки ракат (яъни сафарда қаср қилиб) қидилар. Олдларидан эса эшак ва итлар ўтар бирор киши уни ман қилмас эди. Кейин асрни ҳам икки ракат ўқидилар. То Мадинага қайтиб келгунча икки ракат қилиб ўқидилар.

(…) 250. Авн ибн Жуҳайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни теридан ишланган қизил қуббада кўрганлар. Оталари: "Мен Билолни таҳорат суви олиб чиққанини кўрдим. Одамлар эса ана шу таҳорат сувидан (табаррук учун) шошишар эди. Кимдир ўша сувдан бирор нарсага етишган бўлса ўзига суртди. Кимдир етишмаган бўлса ёнидаги кишидаги намликдан баҳраманд бўлди. Кейин қарасам Билол бир ҳассани олдида уни санчди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса қизил чопонда қўлларини шимарган ҳолда чиқдилар. Одамлар билан ўша ҳассага қараб икки ракат намоз ўқидилар. Одамлар ва ҳайвонлар ўша ҳасса олдидан ўтиб юраверар эди.

(…) 251. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келиб давомида: "Ҳожира номли жойга келинганида Билол чиқиб намозга азон айтдилар.

(…) 252. Абу Жуҳайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳожирадан Батҳога чиқиб таҳорат олдилар. Пешинни икки ракат ва асрни  икки ракат қилиб ўқидилар. Олдларида эса ҳасса турар эди.
Авн зиёда қилган ривоятда: "Ўша ҳасса ортидан аёллар ва эшаклар ўтар эди.

(…) 253. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келиб, давомида: "Одамлар у зотни таҳоратлари сувидан ортиб қолганини ўзлари учун олишар эди.

(504) 254. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Мен урғочи эшакни миниб келдим. Ўша пайтларда мен балоғатга етган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Минода одамларга намоз ўқиб берардилар. Мен эса сафни олдидан ўтдим. Урғочи эшакдан тушиб, уни ўтлаб юрсин деб қўйиб юбордимда, сафга қўшилдим. Бирор киши ана шу бажарган ишимни инкор қилмади.

(…) 255. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот эшак устида келсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ҳажжатул вадоъ куни одамлар билан намоз ўқиётган эдилар. Эшак эса сафни баъзи жойида юрар эди. Сўнгра у киши (эшакларидан) тушиб, одамлар билан бирга сафда турдилар.

(…) 256. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган фақат: "Набий алайҳиссалом арафада намоз ўқирдилар", сўзи зиёда қилинган.

(…) 257. Зуҳрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган фақат унда: "Мино ҳам, арафа ҳам зикр қилинмаган. Балки ҳажжатул вадаъ ёки фатҳ куни, дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио