Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ўқиётган кишини олдидан ўтувчиларни ман этилгани хусусида

(505) 258. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирортангиз намоз ўқиса олдидан бирор кишини ўтишига йўл қўймасин. Қурби етгунича даф этсин. Агар ўтувчи бўйин товласа у билан уришсин. Чунки ўша шайтондир", дедилар.

(…) 259. Ибн Ҳилол яъни Ҳумайд айтадилар. Бир пайт мен ва ҳамроҳим ҳадис ўқиб ўтирсак Абу Солиҳ ас-Самман: "Мен сизларга Абу Саиддан эшитган ва кўрган нарсамни гапириб бераман. Мен Абу Саид билан бирга жума куни намоз ўқиётган эдим. У зот одамлардан тўсиш учун бир нарса қўйгандилар. Шу пайт Абу Муъайт қабиласидан бир йигит келиб, олдларидан кесиб ўтишни хоҳлади. У зот йигитни бўйнидан туртиб, ўзларидан даф этдилар. У йигит Абу Саидни олдларидангина чиқиш йўлини кўрди. (У яна бир ўтиш учун ҳаракат қилган эди) аввалгидан кўра қаттиқроқ бўйнидан туртдилар. У йигит Абу Саиддан етган нарса сабабли тик туриб қолди. Сўнгра одамларга сиқилиб (сафдан) чиқдида Марвонни ҳузурларига кириб, ўзига етган нарсадан шикоят қилди. Абу Саид Марвонни ҳузурига киргандилар, Марвон у кишига: "Сизга нима бўлдики, биродарингиз ўғли келиб сизни устингиздан шикоят қилмоқда", деганида, Абу Саид: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан эшитганман, у зот: "Агар сизлардан бирингиз одамлардан тўсган ҳолда бирор нарса қўйиб намоз ўқиётганида кимдир олдидан ўтса бўйнидан даф қилсин. Агар ўтувчи бўйин товласа у билан уришсин. Чунки у шайтондир", дедилар.

(506) 260. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса бирор кишини олдидан ўтишига йўл қўймасин. Бордию у бош тортса у билан уришсин, чунки у билан бирга шайтон бордир", деганлар. (Шайтон билан уришиш ундан паноҳ тилаш орқали амалга ошади).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(507) 261. Буср ибн Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний Абу Жуҳаймга одам юбориб, Расулуллоҳдан намоз ўқувчи хусусида эшитган нарса бўлса хабар қилишларини айтди. Абу Жуҳайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан эшитган қуйидаги сўзни айтдилар. Агар намоз ўқувчини олдидан ўтган киши учун қандай гуноҳ бўлишини билганида қирқ қолгани ўтиб кетганидан кўра яхшидир.
Абу Назр: "У қирқ кунми? Қирқ ойми? Ёки қирқ йилми? Билмадим", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио