Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз сифатини жамловчи нарсалар...

(495) 235. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Буҳайнадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоз ўқисалар икки қўл ораларини очиқ тутганларидан қўлтиқлари оқи кўриниб қолар эди.

(…) 236. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келиб ҳадис давомида Амр ибн Ҳорисдан қилинган ривоят қўшимча қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар саждаларида қоринларини сонларидан йироқ қилардилар. Ҳатто қўлтиқлари оқи кўриниб қолар эди.
Лайснинг ривоятларида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар қўлтиқларидан қўлларини очиб турганларида қўлтиқлари оқини кўриб қолдим, дейилган.

(496) 237. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари Маймунадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар сонларини қоринларидан йироқ қилганларидан қўлтиқлари нури ортларидан кўринар эди. Агар қаъдага ўтирсалар чап сонларига хотиржам ўтириб олардилар.

(…) 239. Маймуна бинти Ҳорисдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар (қоринларини сонларидан) йироқлаштирганларидан қўлтиқлари нури кўриниб қолар эди.
Вакиъ: "Яъни оқи кўриниб қолар эди", дедилар

(498) 240. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва қироат билан яъни "Алҳамду лиллаҳи роббил оламин" билан бошлардилар. Агар рукуъ қилсалар бошларини баландлатиб ҳам юбормасдилар теккислаб ҳам юбормасдилар. Лекин уни ўртасини олардилар. Агар рукуъдан бошларини кўтарсалар то тик бўлмагунча сажда қилмасдилар. Агар саждадан бошларини кўтарсалар то текис ўтирмагунча (иккинчи) саждага бормасдилар. Ҳар икки ракатда "Аттаҳияту" ни ўқирдилар. (ўтирганда) чап оёқларини тўшаб ўнг оёқларини тиклаб олардилар. Ҳамда шайтонча ўтириш (икки оёқни тик қилган ҳолда) ва икки билагини йиртқич каби тўшаб олишдан ман этганлар. Намозни эса салом билан тугатардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио