(493) 233. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саждада мўътадил бўлинглар. Сизлардан бирингиз икки билагини ит каби ёзиб-чўзиб юбормасин", дедилар. (…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(494) 234. Бародан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сажда қилсанг икки кафтингни қўйгинда икки тирсагингни кўтариб олгин", дедилар.
|