Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Саждадаги аъзолар ва соч, кийимни йиғиштириб олишдан ҳамда намозда сочни йиғиштириб орқага ташлаб олишдан ман этилгани

(490) 227. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам га етти (аъзо) билан сажда қилишга буюрилди. Ва сочи ҳамда кийимларини (намозда) йиғиштириб олишдан ман этилди.
Абу Рабеъ айтдилар. Етти аъзода яъни икки кафт, икки тизза, икки қадам ва пешонаси билан сажда қилишга буюрилди. Аммо сочи ва кийимини йиғиштиришдан ман этилди.

(…) 228. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти суяк (аъзо) билан сажда қилишга ҳамда кийим ва сочни йиғиштирмасликка буюрилдим", дедилар.

(…) 229. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам га етти (аъзода) сажда қилишга буюрилиб, соч ва кийимни йиғишдан сан этилдим", дедилар.

(…) 230. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Етти суяк (аъзо) билан сажда қилишга буюрилдим. Улар пешона, қўллари билан бурунлари, икки қўл, икки оёқ, икки қадам атрофларига ишора қилиб, кийим ва сочни ҳам йиғиштирмасликка буюрилдим", дедилар.

(…) 231. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Етти нарсада сажда қилишга буюрилдим. Улар пешона, бурун, икки қўл, икки тизза ва икки қадамдир. Соч ва кийимни йиғиштирмасликка буюрилдим", дедилар.

(491) Аббосдан ибн Абдулмутталибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар банда сажда қилса у билан бирга етти томони ҳам сажда қилади. Улар юзи, икки кафти, икки тизза ва икки қадамидир", дедилар.

(492) 232. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Абдуллоҳ ибн Ҳорисани бош яъни, сочларини ортлариг ташлаб олганларини кўрдилар Абдуллоҳ ибн Ҳорис намозни тугатгач Ибн Аббос ҳузурларига бориб: "Сиз сочим ҳақида нима демоқчисиз?" дегандилар, Ибн Аббос: "Расулуллоҳдан эшитганман у зот: "Бу каби яъни, сен каби сочини ортга ташлаб олиш сочини йиғиб олган кабидир", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио