Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз арконларини мўътадил қилиб, мукаммал тарзда бажарган ҳолда енгиллаштириш

(471) 193. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиб у зотни қиёмлари, ракатлари, рукуъларидан кейинги мўътадилликлари, саждалари, икки сажда орасидаги жалсалари, (кейинги) саждалари, икки салом орасидаги жалсалари (ўтиришлари) га назар солдим. Улардан қўзғолишлари деярлик яқин бўлар эди. (Яъни қироат ва ташаҳҳуд енгил бўлиб, рукуъ ва саждадаги тик туриш узун бўлар эди).

(…) 194. Ҳакамдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Ашъас деб номланган замонда бир киши кўфага бошлиқ бўлди. Абу Убайда ибн Абдуллоҳ ибн Масъудга одамларга намоз ўқиб беришга амр қилди. У зот намоз ўқиб, бошларини рукудан кўтарсалар қуйидаги дуони ўқишим миқдорича тик турардилар. "Аллоҳумма роббана лакал ҳамд милъус самавати ва милъул арзи ва милъу ма шиъта мин шайъин баъду аҳлас сано вал мажди. Ла маниъа лима аътайта вала муътия лима манаъта вала янфаъу залжадди минкал жадду".
Ҳакам айтадилар: Ана шу нарсани Абдураҳмон ибн Абу Лайлога айтсам, у зот: "Мен Баро ибн Озибдан эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг намозлари ва рукуълари ҳақида гапириб, рукуъдан бошларини кўтарганлари билан икки сажда оралиги деярлик баробар бўлар эди", дедилар.
Шўъба айтадилар. У ҳақда Амр ибн Муррага айтсам, у зот: "Ибн Абу Лайлони кўрганман, Унинг намози зикр қилганингдек бўлмаган", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(472) 195. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намоз ўқиб берганларини кўрганимдек сизларга намоз ўқиб беришни ўзимга эп кўраман", дедилар.
Собит (р.а.): "Анас бир нарса бажарардилар. Лекин сизларни ундай қилаётганингизни кўрмаяпман. У агар рукуъдан бошини кўтарса тик туриб қолиб кетар эди. Ҳатто уни кўриб турган киши (намоздалигини) унутиб қўйди шекелли, деб айтар эди. Агар саждадан бошини кўтарса ўшандай туриб қолганидан уни кўриб турган киши (намоздалигини) унутиб қўйди шекелли, деб айтар эди", дедилар.

(473) 196. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби бирор кишини ортидан мукаммал ва қисқа намоз ўқимаганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни намозлари бир бирига яқин эди. Абу Бакр (р.а.) ники ҳам бир бирига яқин эди. Қачон Умар ибн Хаттоб замоналари бўлганида бомдод намозини чўздилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, деб айтсалар (тик қолиб кетганларидан) янглишган бўлсалар керак, деб айтардик. Кейин сажда қилиб икки сажда оралигида ўтириб қолганларидан янглишган бўлсалар керак, деб айтардик.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио