Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имомга эргашиб, ундан кейин амал қилиш хусусида

(474) 197. Абдуллоҳ ибн Язиддан (р.а.) ривоят қилинади. Баро менга гапириб берди. У ёлғончи эмасдир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларида намоз ўқишар эди. Агар рукуъдан бошларини кўтарсалар пешоналарини ерга қўймагунларича бир киши белини тўғрилаганини кўрмас эдик. Ундан кейин ортларидаги кишилар саждага йиқилишар эди.

(…) 198. Абдуллоҳ ибн Язиддан (р.а.) ривоят қилинади. Менга Баро гапириб бердилар. У ёлғончи эмас эди. (Яъни айтган ҳадиси ишонарлидир). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" деб саждага бормагунларича биздан бирор киши белини тўғриламас эди. У зотдан кейин саждага йиқилар эдик.

(…) 199. Муҳариб ибн Дисордан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Язидни минбарда туриб гапираётганини эшитганман. Баро (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқишар агар рукуъ қилишса рукуъ қилишар агар рукуъдан бошларини кўтариб "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб пешоналарини ерга қўйганларини кўрмагунимизча биз қиёмга тик турмас эдик. Сўнгра яна у зотга эргашар эдик.

(…) 200. Бародан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганимизда то у зот сажда қилганларини кўрмагунимизча орқасини (рукуъдан) текислаб (қиёмга) тик турмас эди.
Зуҳайр ҳам Куфийлардан: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то сажда қилганларини кўрмагунимизча", деб ривоят қилганлар.

(475) 201. Амр ибн Ҳураъсдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларида бомдод намозини ўқидим. Унда "Фала уқсиму бил хуннасил жаварил куннас", (Таквир, 15-16 оятлар) ни ўқиганларини эшитдим. У зот мукаммал сажда қилмагунларича биздан бирор киши орқасини теккисламас эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио