Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мукаммаллик билан имомни намозни енгил ўқишига буюриқ

(466) 182. Абу Масъуд ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: "Мен фалончини намозни узун қилиб ўқигани учун субҳ намозидан кеч қоламан", деганида Набий алайҳиссаломни ана шу куни ғазаб қилганларидек ғазабнок бўлганларини кўрмаганман. У зот: "Эй одамлар сизларнинг орангизда нафратлантирувчиларингиз бор. Сизлардан қайси бирингиз одамларга имом бўлса қисқа қилсин. Чунки уни орқасида кекса ёшли, заиф ва ҳожатмандлар бордир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(467) 183. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз имом бўлса енгил қилсин. Чунки уларни ичида кичиклар, кексалар, заиф ва касаллар бор. Бордию якка ўзи ўқиса қандай хоҳласа ўшандай ўқисин", дедилар.

(…) 184. Абу Ҳурайра (р.а.) Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, қуйидаги ҳадисни зикр қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз одамлар учун (имом ҳолда) турса намозни енгил қилсин. Чунки уларни ичида кекса ёшлилар ва заифлар бор. Агар якка ўзи турса намозини хоҳлаганича узун қилаверсин", дедилар.

(…) 185. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз одамларга намоз ўқиса енгил қилсин. Чунки одамлар орасида заиф, бемор ва ҳожатмандлар бордир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бемор сўзи ўрнига кекса ёшли сўзи келтирилган.

(468) 186. Усмон ибн Абул осс ас-Сақафийдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Қавмингга имом бўл", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг Расули! (Агар имом бўлсам) қалбимда ниманидир ҳис қиламан", дедим. У зот: "Яқинлашгин, деб олдларига ўтқазиб, сўнгра кафтларини кўксим ўртасига қўйдиларда кейин ўчирилгин, деб (кафтларини) орқа томонимга яъни икки елкам орасига қўйдилар. Сўнгра: "Қавмингга имом бўлгин. Ким қавмига имом бўлса енгил қилсин. Чунки уларни ичида кекса ёшли, бемор, заиф ва ҳожатмандлар бор. Бордию сизлардан бирингиз якка ўзи ўқиса хоҳлаганича ўқийверсин", дедилар.

(…) 187. Усмон ибн Абул осс айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни менга охирги аҳдлари "Агар қавмга имом бўлсанг уларга намозни енгил қилгин", деб айтган сўзлари эди.

(469) 188. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом намозни қисқа ва мукаммал тарзда адо этардилар.

(…) 189. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ичида намози енгил ва мукаммали эдилар.

(…) 190. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Бирор кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дек енгил ва мукаммал намоз ўқиганини кўрмадим", дедилар.

(470) 191. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онаси билан бирга (намозга келган) ёш гўдакни намозда туриб овозини эшитардиларда енгил ёки қисқа сура ўқирдилар.

(…) 192. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен намозга киришаётиб уни узун қилишини хоҳлайман. Шу пайт ёш гўдакни овозини эшитиб қолиб, онасини гўдакни овозини эшитиб қолиб, онасини гўдакка нисбатан меҳри қаттиқлигини кўриб енгиллаштираман", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио