Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хуфтон намозидаги қироат

(464) 175. Адийдан (р.а.) ривоят қилинади. Баро (р.а.) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилиб айтадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардаликларида охирги хуфтон намозини ўқидилар. Икки ракатдан бирида "Ваттийни ваззайтун", ни қирни оат қилдилар.

(…) 176. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирга хуфтонни ўқидим, унда "Ваттий ваззайтун" ни қироат қилдилар.

(…) 177. Баро ибн Озиб айтадилар. Набий алайҳиссалом хуфтон намозида "Ваттийни ваззайтун" ни қироат қилдилар. Мен бирор кишини у зотни овозларидан кўра яхшироқ эканини билмадим.

(465) 178. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Муоз (р.а.) набий алайҳиссалом билан бирга намоз ўқирдида кейин бориб қавмига имом бўлар эди. Кечаларнинг бирида набий алайҳиссалом билан бирга намоз ўқиди-да кейин қавмига келиб имом бўлди. Намозни Бақара сураси билан бошладилар. Бир киши сафдан чекиндида салом бериб ўзи якка ўқиди. Атрофдагилар: "Эй фалончи мунофиқ бўлиб қолдингми?" дейишди. Шунда у киши: "Йўқ Аллоҳ номига қасам! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бораманда, уни хабарини бераман, деб у зотни ҳузурларига борди. Ва: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизлар иши кўп кишилармиз. Кундузилари ишла бўлиб (чарчаймиз). Муоз эса сиз билан бирга хуфтон намозини ўқийдида кейин келиб, Бақара сурасини қироат қилган ҳолда (бизша намоз ўқиб беради)", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозга юзланиб! Сен фитначимисан. (Ундай узун сура ўқимасдан) мана бундай ва мана бундай сураларни ўқигин", дедилар.
Жобир "Вашшамси ва зуҳаҳа" "Ваззуҳа" "Валлайли иза яғша" "Саббиҳисма роббикал аъла", ни ўқигин, деб айтдилар.

(…) 179. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Муоз ибн Жабал ансорий биродарларига хуфтон намозини намозини ўқиб, уни узун қилиб юборди. Орамиздан бир киши кетга ўтиб (танҳо) ўқиди. У киши ҳақида Муозга хабар берилган эди, Муоз ўша киши мунофиқдир, дедилар. Бу киши ўзи ҳақида гапирилганини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирдида Муоз (р.а.) айтган сўзни хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз фитначи бўлишни хоҳлайсанми? Агар одамларга имом бўлсанг "Вашшамси ва зуҳаҳа" "саббиҳисма роббикал аъла" "Валлайли иза яғша" ни ўқигин", дедилар.

(…) 180. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Муоз ибн Жабал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга охирги хуфтон намозини ўқирдида, кейин қавмига бориб, ана ўша намозни ўқиб берар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио