Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тонгдаги қироат

(455) 163. Абдуллоҳ ибн Соибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун Маккада намоз ўқиб бердилар. Уни мўъминун сураси билан бошладилар. Қачонки Мусо ва Ҳорун алайҳиссалом зикрларига келганларида (Исо алайҳиссалом зикрларига келганларида, деб Муҳаммад ибн Аббос шак қилдилар) Набий алайҳиссаломни йўтал тутиб қолиб рукуъ қилдилар. Абдуллоҳ ибн Соиб ана шу ерда ҳозир эдилар.

(456) 164. Амр ибн Ҳурайсдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни бомдод намозида "Валлайли иза ъасъаса" (Таквир-17) оятларини ўқидилар.

(457) 165. Қутба ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен намоз ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам билан намоз ўқидилар. Ўша намозларида "Қоф вал Қуръонил мажид" ни (Қоф, 1-оят) ўқиб тоинки "Ваннахла басиқатин" гача ўқидилар. Мен ҳам қайтариб турдим аммо нима деганларини билмадим", дедилар.

(…) 166. Қутба ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни бомдод намозида "Ваннахла басиқотин лаҳа талуън назид" гача ўқидилар. (Қоф-10).

(…) 167. Зиёд ибн Илоқа амакиларидан ривоят қиладилар. Амакилари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод намозини ўқидилар. Уни аввалги ракатида "Ваннахла басиқотин лаҳа талъун назид" оятини ўқидилар. (Қоф-10) Эҳтимол "Қоф" бўлиши мумкин, дедилар.

(458) 168. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилдилар.  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида "Қоф вал қуръонил мажийд" ни ўқидилар. Ундан кейин намозлари енгил бўлди.

(…) 169. Саммокдан (р.а.) ривоят қилинади. Жабир ибн Самурадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни намозлари хусусида сўрадим. У зот: "Набий алайҳиссалом намозларини енгил ўқирдилар. Ҳў анавиларга ўхшаб (узун қилиб) ўқимасдилар", дедилар.
Менга хабар берилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида "Қоф валқуръон" ва шунга ўхшашшини ўқир эдилар.

(459) 170. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозида "Валлайли иза яғша" ни ўқирдилар. Аср намозида ҳам шунга ўхшашини ўқирдилар. Бомдод намозида эса ундан узунроғини ўқирдилар.

(460) 171. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозида "Саббиҳисма роббикал аъла" ни ўқирдилар. Бомдод намозида эса ундан узунроғини ўқирдилар.

(561) 172. Абу Барзадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида 60 оятдан 100 оятгача қадар ўқирдилар.

(…) Абу Барза ал-Асламийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида 60-билан 100-оят оралигида ўқийди.

(462) 173. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Умму фазл бинти ал-Ҳорис Ибн Аббосни "Вал мурсалати ъурфа" (Мурсалат-1) ўқиётганларини эшитиб: "Эй ўғилчам! Бу сурани ўқишинг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан охирги эшитган нарсамни эслаттирмоқдасан. У зот ушбу сурани шом намозида ўқирдилар", деб айтдилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ундан кейин намоз ўқимадилар. Яъни Аллоҳ у зотни руҳларини қабз этди", сўзи зиёда қилинган.

(463) 174. Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим оталаридан ривоят қиладилар. Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни шом намозида тур сурасини ўқиганларини ўшитган эканлар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио