Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Пешин ва асрдаги қироат

(451) 154. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намоз ўқиб берардилар. Пешин билан асрнинг аввалги икки ракатида фотиҳа ва зам сура ўқирдилар. Аҳён-аҳёнда оятни эшиттирардилар. Пешинни аввалги ракатида (зам сурани) узун, иккинчи ракатда эса қисқа қилардилар. Субҳ намозида ҳам шундай қилардилар.

(…) 155. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода оталаридан ривоят қиладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва аср намозининг аввалги икки ракатида фотиҳа ва зам сура ўқирдилар. Аҳён-аҳёнда оятни эшиттирар эдилар. Кейинги икки ракатида фақат фотиҳа сурасини ўқирдилар.

(452) 156. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пешин билан асрдаги қиёмларини чамалаб кўрдик. Пешинни аввалги икки ракатидаги қиёмлари "Алиф лом мим танзилус сажда" сураси миқдорича бўлди. Қолган икки ракати ана шуни ярмича бўлди. Ва яна асрни аввалги икки ракатидаги қиёмларини чамалаб кўрсак пешинни охирги икки ракати миқдорича бўлди. Асрни охирги икки ракатидаги қиёмлари аввалги икки ракат қиёмининг ярмига тенг келди.
Абу Бакр ривоятларида эса "Алиф лом мин танзил" ни ўрнига 30 оят миқдорича дейилган.

(…) 157. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни аввалги икки ракатида риқоат қилиб, ҳар бир ракатида ўттиз оят миқдорича бўлар эди. Кейинги икки ракатида ўн беш оят миқдорича бўлар эди. Ёки ана шуни ярмича бўлар эди. Асрнинг аввалги икки ракатида қироат қилиб, унинг миқдори ўн беш оят бўлар эди. Қолган икки ракатида эса унинг ярмича бўлар эди.

(453) 158. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Кўфа аҳли Умар ибн Хаттобга Саъд хусусида намоз ўқиб бериши хусусида шикоят қилиб зикр этишди. Умар (р.а.) унинг ҳузурига одам жўнатдилар. Борганлар уни намоз ўқиб бериши хусусида айбнома олиб келишди. Шунда Саъд (р.а.): "Мен уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини ўқиб бермоқдаман. Ундан ҳеч қандай қоидани бузмаяпман. Аввалги икки ракатда эса қисқартирмоқдаман, деганларида Умар (р.а.): "Эй Абу Исҳоқ яъни Саъд! Бизнинг ҳам сен ҳақингдаги гумонимиз мана шундай эди, дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 159. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Умар (р.а.) Саъдга: "(Одамлар) сен хусусингда ҳамма нарса ҳатто намоз хусусида ҳам шикоят қилишди", деганларида, Саъд (р.а.): "Мен аввалги икки ракатда зун сура ўқийман. Кейинги икки ракатда эса қисқартираман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига иқтидо қилишимда камчиликка йўл қўймайман", дедилар. Шунда Умар (р.а.): "Сен ҳақингдаги гумон шу эди. Ёки сени ҳақингдаги гумонимиз шу эди", дедилар.

(…) 160. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган фақат "Менга намоздаги аъробийни таълим бердилар" сўзи зиёда қилинган.

(454) 161. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Пешин намози ўқиш бошланса, бир киши Бақеъга бориб ҳожатини чиқариб, сўнгра таҳорат олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келса у зот узун қилганларича аввалги ракатда бўлардилар.

(…) 162. Қазъадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Саид ал-Худрий ҳузурига борсам, у зотдан кўп одамлар савол бериб фойдаланишаётган экан. Одамлар тарқалишгач мен: "Сиздан одамлар сўрашаётган нарсани сўрамайман. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни намозларини сўрайман. Сенга бунда яхшилик борми? Яъни айтганим билан уни бажара оласанми? Деб қайтариб айтдиларда сўнгра: "Пешин намози бошланар эди. Бизлардан биримиз Бақеъга бориб ҳожатини чиқарар сўнгра аҳли ҳузурига келиб таҳорат қилар кейин масжидга борса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи ракатда бўлардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио