Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тонгда қироатни жаҳрий қилиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни жинларга қироат қилганлари хусусида

(449) 149. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жинларга тиловат қилмаган ва уларни ҳалигача кўрмагандилар. У зот бир нечта саҳобалари билан Уккоз бозорига боришди. (Ўша пайтларда) шайтонлар ораси билан осмон хабарлари орасида тўсиқ пайдо бўлиб, уларга (ҳайдаш учун) учқун юборилар эди. Шайтонлар қавми ҳузурига қайтиб келиб: "Сизларга нималар бўлмоқда", дейишган эди, улар: "Биз билан осмон хабарлари орасида тўсиқ пайдо бўлди. Агар (ўша хабарни билишга яқинлашсак) учқун билан ҳайдалмоқдамиз", дейишди. Келган шайтонлар: "Нимадир ҳодиса юз берган. Сизлар ернинг мағрибию, машриқини кезиб, қараб чиқингларчи, биз билан осмон хабарига тўсқинлик қилаётган нарса нима экан", дейишди. Шунда шайтонлардан бир гуруҳи ернинг мағрибию, машриғида айланиб юриб, Тиҳома томондаги Уккоз бозорига кетаётган бир неча кишилар олдидан ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бомдод намозини ўқиб бераётгандилар. Шайтонлар уни эшитиб қолиб, қулоқ тутиб "Мана шу нарса биз билан осмон хабарини тўсмоқда", деб қавмларига қайтиб боришди. Ва эй қавм! Бизлар ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз", (Жин сураси 1-2 оят) дейишди. Шунда Аллоҳ таоло набийси Муҳаммад алайҳиссаломга жин сурасини қуйидаги 1-оятини нозил қилди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом айтинг. Менга вахий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг тиловат қилганимни эшитиб (қавмларига қайтиб боришгач), дедилар.

(450) 150. Омирдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Алқамадан Ибн Масъуд (р.а.) жин кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганларми? Деб сўрасам Алқама (р.а.): "Мен Ибн Масъуддан сизлардан бирортангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жин кечасида бўлганми?", деб сўрасам у зот: "Йўқ, лекин биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдик. Кейин у зотни йўқотиб қўйдик. Адир тепаликларни қидириб: У зотни учириб олиб кетган ёки суиқасд уюштирган", дедик. Ўша тун уйқуга кетдик. Аммо ушбу кеча қавм учун энг ёмон кеча бўлди. Тонг оттирганимизда Ҳиро томондан келдилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули! Сизни йўқотиб қўйиб анча қидирдик. Лекин топа олмасдан уйқуга кетдик. Қавм учун ушбу кеча энг ёмон кеча бўлди", дедик. Шунда у зот: "Жинларни даъватчиси ҳузуримга келди. Мен у билан бирга кетиб, улар учун Қуръон ўқиб бердим. Кейин бизни олиб кетиб, қолдирган из ва оловларини кўрсатишди. Ва ўзлари учун озуқа (хусусида) сўрашган эди, сизларга, қўлларингизга илинган гўшти бор суяк ва ҳайвонларингиз ортидан чиққан ҳар бир тезак озуқадир", дедилар. Кейин у зот яна: "У икки нарса билан истинжо қилманглар, чунки ўша икки нарса биродарларингиз озуқасидир", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрорланган.

(…) 151. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "оловларингиз" сўзидан кейингилари зикр этилмаган.

(…) 152. Абдуллоҳ (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Жин кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлмаганман. Қани эди бирга бўлсам", дедилар

(…) 153. Маън (р.а.) дан ривоят қилинади. Отамдан эшитдим. Отам Масруқ (р.а.) дан: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Қуръон эшитган кечада жинлар хабарини ким берди", деб сўраганларида, Масруқ: "Отанг яъни Ибн Масъуд менга гапириб беришича, бир дарахт хабар берган, деб айтди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио