Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қироатни эшитиш тўғрисида

(448) 147. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: Аллоҳнинг қуйидаги "(Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизда у билан қимирлатмай–пичирлашмай қўя қолинг" оят хусусида гапириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига агар Жаброил алайҳиссалом ваҳий олиб тушсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиллари ва икки лабларини қимирлатиб қўярдилар. Бу нарсани машаққат экани у зотни юзларида билинар эди. Шунда Аллоҳ юқоридаги оятни тушириб, давомида: "Зеро, уни (Сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингизда) қироат қилдириш ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Қачан Биз (яъни Жаброил фаришта) уни ўқиб битганимиздан сўнггина Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг сўнгра Қуръонни баён қилиб бериш ҳам албатта Бизнинг зиммамиздадир",деди. (Қиёмат сураси, 16-19-оятлар). Шундай кейин Жаброил алайҳиссалом ваҳий билан келсалар у зот жим қулоқ солиб, турардилар. Жаброил алайҳиссалом кетганларидан кейин эса Аллоҳ ваъда қилганидек уни ўқирдилар.

(…) 148. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот Аллоҳнинг сўзидаги "(Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан қимирлатмай – пичирламай қўяқолинг" ояти хусусида гапириб: Набий алайҳиссалом (оят) нозил бўлганида шиддатни бошларидан ўтказардилар. Ибн Аббос менга: "Мен сизларга худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаракатлантирганларидек ҳаракатлантираман", дедилар­. (Буни эшитган) саид. Мен ҳам худди Ибн Аббос ҳаракатлантирганидек ҳаракатлантираман", дедиларда юқоридаги ҳадисни давом эттирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио