Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар имомда касалликми ёки сафарми ёки бошқа бирор сабаб узр содир бўлса одамларга намоз ўқиб берадиган бирор кишини ўринбосар қўйиши хусусида...

(418) 90. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Оиша (р.а.) ҳузурларига кириб менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касалликлари ҳақида гапириб бермайсизми?" деганларида, Оиша (р.а.) майли айтиб бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғликлари оғирлашиб қолиб, одамлар намоз ўқидими?" дедилар. Биз: "Йўқ, эй Аллоҳнинг расули! Сизни кутиб туришибди", дедик. У зот: "Мен учун тоғорада сув келтиринглар", дедилар. Биз уни олиб келган эдик у зот ғусл қилиб олдилар. Кейин туришга ҳаракат қилгандилар ҳушларидан кетиб қолдилар. Сўнгра ҳушларига келгач: "Одамлар намоз ўқиб бўлишдими? Дегандилар, биз: "Йўқ, эй Аллоҳнинг расули, сизни кутиб туришибди", дедик. У зот: "Мен учун тоғорада сув келтиринглар", дедилар. Биз уни олиб келган эдик у зот ғусл қилиб олдилар. Кейин туришга ҳаракат қилгандилар ҳушларидан кетиб қолдилар. Сўнгра ҳушларига келгач: "Одамлар намоз ўқиб бўлишдими? Дегандилар, биз: "Йўқ, эй Аллоҳнинг расули сизни кутиб туришибди", дедик. У зот: "Мен учун тоғорада сув келтиринглар", дедилар. Биз уни олиб келган эдик, у зот ғусл қилиб олдилар. Кейин туришга ҳаракат қилгандилар ҳушларидан кетиб қолдилар. Сўнгра ҳушларига келгач: "Одамлар намоз ўқиб бўлишдими?" дедилар. Биз: "Йўқ, эй Аллоҳнинг расули сизни кутиб туришибди", дедик.
Оиша (р.а.) айтадилар. Одамлар масжидда ўтириб олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги хуфтон намози учун кутишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга намоз ўқиб бериш учун бир одам жўнатдилар. Ҳалиги юборилган одам Абу Бакрга: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намоз ўқиб беришингизни буюрмоқдалар", деди. Абу Бакр қалби юмшоқ киши эдилар. У зот: "Эй Умар, одамларга намоз ўқиб бер", дегандилар, Умар (р.а.): "Сиз бунинг учун ҳақлидирсиз", дедилар.
Оиша (р.а.): "Ана шу кунларда Абу Бакр (р.а.) уларга намоз ўқиб бердилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида енгилликни ҳис қилиб икки киши орасида (қавм олдига) чиқдилар. Ўша икки кишининг бири Аббос эдилар. Абу Бакр (р.а.) одамларга пешин намозини ўқиб бераётгандилар. Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни кўргач орқага чекина бошладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса орқага чекинмасликка ишора қилиб, ёрдамлашган икки кишига: "Мени уни яъни Абу Бакрни ёнига ўтқазинглар", дедилар. Улар у зотни Абу Бакрни ёнига ўтқаздилар. Абу Бакр тик туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни намозларини ўқир эди. Одамлар эса Абу Бакрнинг намозини ўқишар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўтириб олиб намоз ўқирдилар", деб айтдилар. Убайдуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббосни олдиларига кириб: "Сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касалликлари хусусида Оишадан эшитган нарсамни хабарини берайми?" деган эдим у зот айт, дедилар. Мен Оиша (р.а.) ни айтган ҳадисларини хабарини берган эдим ундан бирор нарсани инкор қилмадилар. Аммо Аббос (р.а.) билан бирга (Расулуллоҳнинг юришларига) ёрдамлашган кишини номини айтдиларми? Дегандилар, мен йўқ дедим. Шунда у зот: "Ўша Али (р.а.) эди", дедилар.

(…) 91. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.) хабар бериб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни биринчи беморликлари Маймуна (р.а.) уйларида содир бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан Оишани уйида даволанмоқликга изн сўраганларида улар изн беришди. Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқаётиб бир қўллари Фазл ибн Аббос ва яна бир қўллари бошқа бир кишида бўлиб, икки оёқларини ерга судраб юрардилар.
Убайдуллоҳ айтадилар. Ушбу ҳадисни Ибн Аббосга гапириб берганимда, у зот: "Оиша номини айтмаган кишини биласанми? У Али эди", дедилар.

(…) 92. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 93. Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади. У зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га кўп марта у киши имом бўла олмайди деб, айтишим одамлар у кишини Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам кейин мақомларига ўтирар эканлар деб, яхши кўришларини қалбим хоҳламагани учун эди. Билишимча отам у зотнинг ўринларига ўтиришларини башорат қилишар эди. Мен эса Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу фикр узоқлашишини хоҳлар эдим.

(…) 94. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимга кирдилар. Ва Абу Бакрга буюринглар одамларга намоз ўқиб берсин, дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Абу Бакр кўнгли юмшоқ кишидир. Агар Қуръон ўқиса кўз ёшини тўхтата олмайди. Абу Бакрдан бошқага буюрсангиз яхши бўлар эди", деб айтдим. Бундай қилишимга сабаб, одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни ўринларига биринчи ўринбосар деб, ундан шумланишларини кариҳ кўришим эди холос. Мен (Абу Бакрни кўнгли юмшоқ) деб, икки ёки уч марта қайтардим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар (бир нарсага кўндиришда) Юсуфни соҳибларига ўхшайсизлар", деб айтдилар.

(…) 95. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касалликлари оғирлашганида Билол (р.а.) намозга азон айтиш учун келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Абу Бакрга буюринглар, одамларга намоз ўқиб берсин", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Абу Бакр қайғули яъни йиғлаб юборадиган киши. Қачон сизни ўрнингизда бўлиб (намоз ўқиб берса) одамларга (овозини) эшиттира олмайди. Агар Умарга буюрсангиз яхши бўлар эди", деган эдим, у зот яна: "Абу Бакрга буюринглар одамларга намоз ўқиб берсин", дедилар. Мен Ҳафсага: "(Эй Ҳафса) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га айт. Абу Бакр қайғули кишидир. Қачон сизни ўрнингизга турса одамларга (овозини) эшиттира олмайди. Агар Умарга буюрсангиз яхши бўлар эди", деб айтдим. Ҳафса бу сўзларни у зотга айтган эди, у зот: "Сизлар Юсуфни соҳибларига ўхшайсизлар. Абу Бакрга буюринглар одамларга намоз ўқиб берсин", дедилар. Абу Бакрга буюрилган эди, одамларга намоз ўқиб бера бошладилар. Намозга эндигина киришгандилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини бироз енгил ҳис қилдилар. У зот икки киши орасида, оёқларини ерга судраб келардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида Абу Бакр у зотни шитирлашларини эшитиб, орқага чекиндилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имо-ишора қилиб: "Жойингда тур", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрни чап томонларига ўтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ўтириб намоз ўқиб берардилар. Абу Бакр эса тик туриб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига иқтидо қилардилар. Одамлар эса Абу Бакрнинг намозига иқтидо қилишар эди.

(…) 96. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган

(…) 97. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(419) 98. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимлари яқинлашгандаги бетобликларида Абу Бакр (р.а.) одамларга намоз ўқиб бердилар. Душанба куни бўлганида улар сафда туришган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хонани пардасини очиб, бизга қарадилар. У зот тик турардилар. Ўшанда гўё юзлари Қуръон варақларига ўхшар эди. Сўнгра у зот кулган ҳолда табассум қилдилар. Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиққанлари учун хурсанд бўлганимиздан эсанкираб қолдик. Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафга етиб олишлари учун орқага тисарилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чиққанлар, деб ўйлагандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса намозни охирига етказишга қўллари билан ишора қилдилар. Сўнгра яна қайтиб кириб, пардани туширдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу куни вафот этдилар.

(…) 99. Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(…) 100. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом бизнинг ҳузуримизга уч марта чиқмадилар. Намозга иқомат айтилди. Абу Бакр (р.а.) олдинга чиқдилар. Аллоҳнинг набийси парда (олдига олиб боринглар) дедилар. У зотни парда олдига олиб борилган эди, у зотнинг юзлари бизга намоён бўлди. Биз ўшанда юзларини кўрсатганларида у каби ажабланарли манзарани ҳечам кўрмаган эдик. Аллоҳнинг набийси қўллари билан Абу Бакрни олдинга чиқишларига ишора қилдилар. Ва пардани туширдилар. Биз эса у зотни кўришга қодир бўлмадик. Чунки вафот этиб қолдилар.

(420) 101. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб касалликлари қаттиқлашгач: "Абу Бакрга буюринглар одамларга намоз ўқиб берсин", дедилар. Оиша (р.а.): "Эй Аллоҳнинг расули! Абу Бакрнинг кўнгли бўш. У киши қачон сизни ўрнингизда турса одамларга намоз ўқиб беришга қодир бўлмайди", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга буюргин одамларга намоз ўқиб берсин. Сизлар Юсуфни соҳибларисизлар", деб айтдилар.
Абу Мусо айтдилар. Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида уларга намоз ўқиб бердилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио