Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар имом кечикиб қолса одамларга намоз ўқиб берадиган кишини жамоатдан олдинга чиқиши модомики ўша олдинга чиқишидан фасод кузатилмаса

(421) 102. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Авф қабиласига уларни орасини ислоҳ этиш учун кетганларида намоз вақти бўлиб қолди. Муаззин Абу Бакрнинг олдларига келиб: "Одамларга намоз ўқиб берасизми, мен иқомат айтаман", деган эди, Абу Бакр (р.а.) "Ҳа", деб, намозни бошладилар. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Одамлар эса намозда туришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бўлмасдан сафдан жой эгалладилар. Одамлар эса чапак чала бошлашди. Абу Бакр намозда ҳеч кимга илтифот қилмасдилар. Одамларнинг қарсаги кўпайиб кетгач, кўрсаларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнингда туравергин, деб ишора қилдилар. Абу Бакр (р.а.) қўлларини кўтардилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган нарсалари учун Аллоҳга ҳамд айтдилар. Сўнгра орқага тисарилиб ҳатто сафга баробар бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга чиқиб, намоз ўқидилар. Ўқиб, одамлар тарқалгач: Эй Абу Бакр! Буюрган нарсамда собит қолишдан нима нарса тўсиб қўйди, дедилар. Шунда Абу Бакр (р.а.) Ибн Абу Қуҳофага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида намоз ўқишга йўл бўлсин, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Нима бўлдики, қарсакни кўпайтириб юбординглар. Агар бирортангиз намозида муаммо чиқиб қолса тасбеҳ айтсин. Чунки тасбеҳ айтилса унинг учун илтифот қилинади. Қарсак чалиш эса аёллар учундир", дедилар.

(…) 103. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 104. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан ривоят қилинади Аллоҳнинг набийси Амр ибн Авф қабиласини орасини ислоҳ қилгани кетдилар.
Юқоридаги ҳадис давом этиб, қуйидаги сўзлар зиёда қилинди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдиларда, сафни ёриб ўтиб, аввалги сафдан жой эгалладилар. Абу Бакр (р.а.) эса орқага силжидилар.

(274) 105. Муғийра ибн Шўъба хабар беришларича бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан табук ғазотида бирга бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхона томонга бориб пешоб қилдилар. Мен бомдод намозидан олдин (суви бор) идишни олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга қайтиб келганларида қўлларига ҳалиги идишдан сув қуйдим. У зот эса қўлларини уч марта ювдилар. Сўнгра жубба (чопон) ларидан билакларини чиқармоқчи бўлдилар. Аммо чопонлари енги торлик қилди. Қўлларини жуббаларига киритиб, кейин жуббани паст томонидан чиқардилар. Билакларини тирсакларигача ювиб, сўнгра маҳсиларига маҳс тортиб, (биз томон келдилар.
Муғийра айтадилар. Мен у зот билан келсам одамларни Абдурраҳмон ибн Авф орқасида намоз ўқиётган ҳолда топдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ракат намозга етишдилар холос. Одамлар билан охирги ракатни ўқиб бўлиб Абдураҳмон ибн Авф салом бергач ўринларидан туриб, намозни тамомладилар. (Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқада намоз ўқишлари) мусулмонларни ваҳимага солди. Шунинг учун улар тасбеҳ айтишни кўпайтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач уларга юзландиларда: "Жуда яхши қилибсизлар, жуда тўғри қилибсизлар. Намозни ўз вақтида ўқиш билан шодланибсизлар", деб айтдилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио