Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эргашувчининг имомга иқтидо қилиши

(411) 77. Анас ибн Молик айтадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отдан йиқилиб тушиб, ўнг томонлари шилиниб кетди. Биз зиёрат қилгани кирганимизда намоз вақти кириб қолди. У зот бизга ўтириб ўша намозни ўқиб бердилар. Биз ҳам орқаларида ўтириб ўқидик. У зот намоз ўқиб бўлингач: "Имом иқтидо қилиши учун йўналтирилган. Агар такбир айтса такбир айтинглар. Сажда қилса сажда қилинглар. Бош кўтарса бош кўтаринглар. Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, деса Роббана лакал ҳамд, деб айтинглар. Бордию ўтириб ўқиса ўтириб ўқинглар", дедилар.
(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда ўтириб имомлик қилган кишининг ортида қодир бўлган киши тик туриб ўқийди…Тарж)

(…) 78. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 79. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Агар тик туриб ўқиса тик туриб ўқинглар", дейилган.

(…) 80. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 81. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(412) 82. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб қолганларида саҳобаларидан баъзи кишилар у зотни зиёратларига киришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб ўқидилар. Саҳобалар эса ўша намозларини тик туриб ўқишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларга ўтиришни ишора қилгандилар, улар ўтиришди. Ўринларидан туриб қўзғалишаётганда "Имом эргашилиши учун йўналтирилган. Агар рукуъ қилса рукуъ қилинглар. Агар бошини кўтарса бошни кўтаринглар. Бордию ўтириб ўқиса ўтириб ўқинглар", деб айтдилар.

(…) 83. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(413) 84. Жобир (р.а.) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб қолганларида биз у зотнинг ортларидан намоз ўқидик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўтириб ўқирдилар. Абу Бакр (р.а.) эса одамларга у зотнинг такбирларини эшиттирардилар. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қарадилар. Кўрсалар биз тик турган ҳолда эдик. Ишора қилгандилар ўтириб олдик. Ва ўша намозни ўтириб адо этдик. Қачонки салом бергач у зот: "Ҳозирги ишингиз яъни мен ўтириб ўқиганимда тик туриб ўқишингиз Форс ва Румларнинг ишига ўхшаб кетди. Подшоҳлари ўтирганида улар тик туриб олишади. Сизлар ундай қилманглар. Имомларингизга иқтидо қилинглар. Агар тик туриб ўқиса сизлар ҳам тик туриб ўқинглар. Бордию ўтириб ўқиса сизлар ҳам ўтириб ўқинглар", деб айтдилар.

(…) 85. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(414) 86. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта имом иқтидо қилиш учун йўналтирилган. Ундан ўзгача бўлиб олманглар. Агар такбир айтса такбир айтинглар. Рукуъ қилса рукуъ қилинглар. Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, деса Роббана лакал ҳамд, деб айтинглар. Сажда қилса сажда қилинглар. Ўтириб ўқиса барчаларингиз ўтириб ўқинглар", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио