Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд ва Омийн деб айтиш хусусида

(409) 71. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар имом "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" деса "Аллоҳумма роббана лакал ҳамд", деб айтсин, чунки кимни сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келса уни олдинги гуноҳлари кечирилади", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган

(410) 72. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар имом омийн деса сизлар ҳам омийн, деб айтинглар. Чунки кимнинг омийни фаришталар омийнига тўғри келиб қолса олдинги гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар.
Ибн Шиҳоб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам омийн, деб айтардилар", дедилар.

(…) 73. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 74. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз намозда омийн, деса осмонда фаришталар ҳам омийн, дейишади. Ўша омийнни бири иккинчисига мувофиқ келиб қолса аввалги гуноҳлари кечирилади", дедилар.

(…) 75. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз омийн деса, фаришталар ҳам осмонда омийн, дейишади. Ўша омийнни бири иккинчисига мувофиқ келиб қолса аввалги гуноҳлари кечирилади", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 76. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар ўқувчи "Ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззоллийн", деганида орқадагилар ҳам омийн, деса ва ўша сўзи осмон аҳли сўзига мувофиқ келиб қолса олдинги гуноҳлари кечирилади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио