Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш хусусида

(405) 65. Абу Масъуд ал-ансорийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга келганларида бизлар Саъд ибн Убоданикида мажлисда эдик. Башир ибн Саъд: "Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизга салавот айтмоққа буюрмоқда, ўша салавотни қандай кўринишда айтайлик", деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим қолдилар. Бизлар эса қанийди шу савол сўралмаса эди, деб орзу қилдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала Иброҳийма ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама барокта ъала оли Иброҳийма фил оламийна иннака Ҳамидум Мажийд", деб айтинглар. Салом эса сизларга ўргатган тарзда бўлсин. Яъни, "Ассалому алайка айюҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу", эди.

(406) 66. Ибн Абу Лайло айтадилар Каъб ибн Ужра менга йўлиқиб: "Сенинг учун бир совға тортиқ этайми? Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни олдимизга чиқдилар. Бизлар: "Сизга қай тарзда салом юборишни билдик. Аммо қай тарзда салавот айтайлик?" деганимизда, у зот: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад кама соллайта ъала оли Иброҳийма иннака ҳамидум мажийд", деб айтгин, дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган. Фақат бирида "Сенинг учун бир совға тортиқ этайми?" деган сўз, иккинчисида "Аллоҳумма" сўзи зикр этилмаган.

(407) 69. Амр ибн Сулаймдан ривоят қилинади. Абу Ҳумайд ас-Соъидий хабар беришларича, улар: "Эй Аллоҳнинг расули! Сизга қай тарзда салавот йўллайлик?" дейишганида, у зот: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала оли Иброҳийма ва борик ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама барокта ъала оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд", деб айтинглар, дедилар.

(408) 70. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ унинг учун ўнта салавот айтади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио