Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоздаги ташаҳҳуд

(402) 55. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларида намоз ўқиб «Аллоҳга салом бўлсин», «Фалончига салом бўлсин», деб айтар эдик. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ Ўзи Саломдир. Сизлардан бирингиз намозда ўтирган пайтида «Аттаҳийяту лиллаҳи вас солавату ват тоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ассалому ъалайна ва ъала ъибадуллоҳис солиҳийн", деса еру-осмондаги ҳар бир солиҳ бандага етиб боради. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деб айтиб, Ташаҳҳуддан кейин эса хоҳлаган нарсасини танлаб сўрайверсин», дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис тўрт марта зиёда ва камчилик билан такрор келган. Фақат биринчисида «Ташаҳҳуддан кейин эса хоҳлаган нарсасини сўрайверсин», деган сўз зикр қилинмаган. Икинчисида «Хоҳлаган нарсаси ёки яхши кўрган нарсасини ихтиёр қилсин», дейилган. Учинчисида «Ундан кейин хоҳлаган дуосини қилаверсин», дейилган. Тўртинчисида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди сура ўргатаётганда кафтим у зотни кафтлари орасида турганидек қилиб ташаҳҳудни таълим берардилар", дейилган.

(403) 60. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга худди Қуръондан сура ўргатгандек ташаҳҳудни ўргатардилар. Унда: Аттаҳиятул муборакатус салавотут тоййиботу лиллаҳи ассалому ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ассалому ъалайна ва ъала ъибадиллоҳис солиҳийн ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммад расулуллоҳ, деб айтардилар.
Ибн Румҳнинг ривоятида эса "Қуръондан ўргатганларидек ташаҳҳудни ўргатардилар", дейилган.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(404) 62. Ҳиттон ибн Абдуллоҳ Раққошийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мусо ал-Ашъарий билан бирга намоз ўқидим. Қаъдага ўтирганларида қавмдаги бир киши "Намоз яхшилик ва закотга яқинлаштирилди", деди. Абу Мусо намозни тугатгач салом бериб, ўрниларидан қўзғалдилар. Кейин: "Шундай ва шундай сўзларни қайси бирингиз айтди?" дедилар. Қавм эса жим турар эди. Яна у зот: "Шундай ва шундай сўзларни қайси бирингиз айтди?" деганларида, қавм яна жим турди. Абу Мусо: "Эй Ҳиттон сен айтган бўлсанг керак", дедилар. Хиттон: "Мен айтганим йўқ, фақат койишингиздан қўрқмоқдаман холос", дедилар. Шунда қавмдаги бир киши: "Мен айтдим аммо фақат яхшиликни ирода қилдим", деди. Абу Мусо: "Намозларингизда нима деб айтишни билмасмидинглар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба ўқиб, суннатларини баён қилиб, намозларимизни қуйидагича ўргатганлар. Агар намоз ўқисангизлар сафларингизни тўғриланглар кейин бирларингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса такбир айтинглар. Агар "ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллийн", деб айтса Омийн деб айтинглар. Шунда Аллоҳ оминларингизга ижобат қилади. Агар имом такбир айтиб рукуъ қилса сизлар ҳам такбир айтиб, рукуъ қилинглар. Албатта имом сизлардан олдин рукуъ қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ана шу рукуъингиз уни рукуъси билан бир (лаҳзада) бўлади. Агар имом "самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деса "Аллоҳумма роббана лакал ҳамд" деб айтсин. Ана шу айтган ҳамдини Аллоҳ эшитади. Чунки Аллоҳ набийсини тили билан ҳамд айтган кишини ҳамдини эшитади. Агар имом такбир айтиб сажда қилса сизлар ҳам сажда қилинглар. Чунки имом сизлардан олдин сажда қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу саждангиз уни саждаси билан бир (лаҳзада) бўлади. Имом қаъдада ўтирганида аввалги сўзингиз "Аттаҳийяту ат-Тоййибат ас-Салавату лиллаҳи ассалому ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ассалому ъалайна ва ъала ъибодуллоҳис солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу", бўлсин, дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио