Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳар гал пастланганда, кўтарилганда такбир айтилишини собит экани лекин рукуъдан бошини кўтарганда "Самиъаллоҳу лиман Ҳамида" деб айтиш ҳақида

(392) 27. Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) уларга яъни Абу Саламага намоз ўқиб бериб, ҳар гал пастлаганларида ва кўтарилганларида такбир айтар эдилар. Намозни ўқиб бўлгач: "Аллоҳ номига қасамки, мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига ўхшатдим", дедилар.

(…) 28. Абу Бакр ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Абу Ҳурайрадан (р.а.) эшитдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга турсалар, тураётган пайтларида такбир айтардилар. Рукуъдан белларини кўтараётган пайтда "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", дердилар. Тик бўлганларида "Роббана ва лакал ҳамд", дердилар. Саждага кетаётганда ҳам такбир айтардилар. Бошларини (саждадан) кўтарганда ҳам такбир айтардилар. (Иккинчи саждага) кетаётганда ҳам такбир айтиб, бошларини (иккинчи саждадан) кўтарганда ҳам такбир айтардилар. Мана шу нарсани то намозни тугатгунгача бажарардилар. Биринчи қаъдадан кейин иккинчи турганларида ҳам шундай қилардилар. Кейин Абу Ҳурайра (р.а.): "Мен сизларга Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига ўхшаш қилиб кўрсатдим", дедилар.

(…) 29. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Мен сизларга Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига ўхшаш қилиб кўрсатдим", дейилган сўз зикр қилинмаган.

(…) 30. Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Марвон Абу Ҳурайрани Мадинага ўринбосар қилган пайтда Абу Ҳурайра агар фарз намозига турсалар такбир айтардилар. Қолганини юқоридаги ҳадис каби бажариб унинг давомида – намозни тугатиб масжид аҳлига юзланиб: "Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларига ўхшаш қилиб кўрсатдим", дедилар.

(…) 31. Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) намоз ичида кўтарилсалар ҳам пастлаб эгилсалар ҳам такбир айтардилар. Биз: "Эй Абу Ҳурайра, бу қанақа такбир? десак, у зот: "Бу Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлари", дедилар.

(…) 32. Суҳайл оталаридан (р.а.) қилган ривоятларида келтирилишича, Абу Ҳурайра (р.а.) ҳар гал намоз ичида пастлаб эгилсалар ҳам кўтарилсалар ҳам такбир айтиб: "Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундай қилардилар", деб гапириб берардилар.

(393) 33. Мутаррифдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен ва Имрон ибн Ҳусайн Али ибн Абу Толибнинг орқаларида намоз ўқидик. У зот агар сажда қилсалар ҳам такбир айтардилар. Бошларини кўтарсалар ҳам такбир айтардилар. Икки ракат (ўқиб бўлгандан) кейин турсалар ҳам такбир айтардилар. Биз намозни ўқиб бўлганимиздан кейин Имрон қўлимдан ушлаб сўнгра: "Бу киши ҳақиқатда биз учун Муҳаммад алайҳиссаломнинг намозларини ўқиб берди. Ёки бу киши Муҳаммад алайҳиссаломни намозларини бизга эслатди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио