Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳар-бир ракатда фотиҳа сурасини қироат қилиш вожиблиги, бордию фотиҳани чиройли ўқий олмаса ёки таълим олишни имкони бўлмаса ундан бошқа осон бўлганини ўқийвериши ҳақида

(394) 34. Убода ибн Солимдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зотга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан фотиҳа сурасини ўқимаган кишига намоз йўқдир, дейилган хабар етиб келди.

(…) 35. Убода ибн Сомитдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръоннинг онаси бўлмиш фотиҳа сурасини ўқимаган киши учун намоз йўқдир", дедилар.

(…) 36. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 37. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган фақат "Бундан кейин", сўзи зиёда қилинган.

(395) 38. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким намоз ўқисаю, уммул қуръон (фотиҳа сураси) ни ўқимаса, мукаммал бўлмасдан ноқис ҳолатда адо қилибди", деб уч марта айтдилар.
Абу Ҳурайра (р.а.) га: "Биз имомнинг орқасида турганимиздачи?" дейилганда, у зот: "Ичингда ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан эшитганман, Аллоҳ таоло: "Намозни бандам билан ўзим ўртамда иккига ажратиб қўйганман. Бандам учун сўраган нарсасини бераман. Агар банда: "Алҳамду лиллаҳи роббил оламин", деса, Аллоҳ таоло: "Бандам мени мақтади", дейди. Агар банда: "Ар-роҳманир роҳим", деса, Аллоҳ таоло: "Бандам менга сано айтди", дейди. Агар банда "Малики явмиддин", деса, Аллоҳ таоло: "Бандам мени улуғлади", дейди. Гоҳида Аллоҳ: "Бандам менга ишонч билдирди", дейди. Агар банда: "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн", деса, Аллоҳ бу мен билан бандам ўртасидаги нарса. Бандам учун сўраган нарсаси", дейди. Агар банда: "Иҳдинас сиротол мустақим сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз золлийн", деса. Аллоҳ таоло: "Бу бандам учундир. Бандамга сўраган нарсасини бердим", дейди.
Суфён: "Ало ибн Абдураҳмон касаллигида ҳузурига кириб шу ҳақда сўраганимда менга ушбу ҳадисни гапириб берган эди", дедилар.

(…) 39. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 40. Бу ерда ҳам юқоридаги ҳадис такрор келиб, Аллоҳнинг қуйидаги сўзи зиёда қилинган. Намозни ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим. Ярми мен учун ва ярми бандам учундир.

(…) 41. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким намоз ўқисаю, фотиҳатул китоб (фотиҳа сураси) ни ўқимаса, мукаммал бўлмасдан ноқис ҳолатда адо қилибди", деб уч марта айтдилар.

(…) 42. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Намоз қироат қилиш билангина (мукаммал) бўлади", дедилар.
Абу Ҳурайра (р.а.): "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларини жаҳрий ўқидик. Маҳфий ўқиганларини маҳфий ўқиб (кўрсатиб) бердик", дедилар.

(…) 43. Атодан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.): "Ҳар бир намозда ўқиладиган нарсани Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганимизни сизларга ҳам эшиттирдик. Биздан маҳфий қилганларини маҳфий ўқиб (кўрсатиб) бердик", деганларида, бир киши: "Агар фотиҳа сурасини ўқиб, ундан кейин бирор (сурани) зиёда қилмасамчи", деганида, Абу Ҳурайра: "Агар зиёда қилсанг унда яхши. Бордию фотиҳани ўзида тўхтасанг, ўша ҳам кифоя қилаверади", дедилар.

(…) 44. Атодан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.): "Ҳар бир намозда қироат бор. Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганимизни сизларга эшиттириб жаҳрий ўқидик. Маҳфий қилганларини маҳфий қилиб (кўрсатиб) бердик. Ким фотиҳа сурасини ўқиса унга кифоя қилади. Ким ундан зиёда қилса у афзалдир", дедилар.

(397) 45. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида, бир киши ҳам кириб намоз ўқиди. Кейин бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ассалом, деб жавоб қайтариб: "Қайтиб, намозингни (бошидан) ўқигин. Чунки сен намоз ўқимадинг", дедилар. У киши қайтиб, худди аввалги ўқиганидек намоз ўқидида, кейин яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга ҳам салом бўлсин, деб жавоб қайтариб кейин: "Қайтиб, намозингни (бошидан) ўқигин. Чунки сен намоз ўқимадинг", деб айтдилар. Ҳатто шу нарсани уч марта қилдилар. Ҳалиги киши: "Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, бундан бошқа яхшилай олмайман, менга уни ўргатинг", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар намозга турсанг такбир айт. Кейин Қуръондан муяссар бўлганича ўқи. Кейин рукуъ қил, то рукуъингда хотиржам бўл. Кейин рукуъдан бошингни кўтар, то теккис ҳолда тик бўл. Сўнгра сажда қил. Ҳатто саждангда хотиржам бўл. Кейин бошингни саждадан кўтар токи хотиржам ўтир. Кейин мана шундай (мукаммалликни) намозингни барчасида бажаргин", дедилар.

(…) 46. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши масжидга кириб намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса масжидни бир четида турардилар… деб ҳадисни юқоридаги каби давом эттириб, агар намозга турсанг таҳоратни мукаммал суратда бажар. Кейин қиблага юзланиб такбир айт, дейилган сўз зиёда қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио