Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз бошланишидаги эҳром такбирини айтаётганда, рукуъга кетаётганда ва рукуъдан қайтаётганда қўлни елка баробарида кўтариш маҳбублиги, лекин саждадан кўтарилаётганда ундай қилмаслиги ҳақида

(390) 21. Солим оталаридан қилган ривоятда келтиришларича, оталари: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг намозни бошлаётганларида рукуъдан олдин ва рукуъдан кўтарилаётганларида елка баробарида қўлларини кўтаришларини кўрдим. Аммо икки сажда орасида кўтармасдилар.
Фойда: Бу нарса имом Шофеъий ва имом Аҳмад мазҳабларидадир. Бизнинг ҳанафия мазҳабимизда икки қўлни кўтариш яъни, "рафъул ядайн" фақат намоз бошлаш олдидан бажарилади холос.

(…) 22. Солим ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар қўлларини икки елка баробарида кўтарардиларда кейин такбир айтардилар. Рукуъдан кўтарилсалар ҳам шундай қилардилар. Аммо саждадан бошларини кўтарганда ундай қилмасдилар.
Фойда: Юқорида айтганимиздек бизнинг ҳанафия мазҳабида бу ҳадис муқобилида бошқа ҳадисга амал қилинади.

(…) 23. Ибн Журайж (р.а.) айтдилар. Агар Расулуллоҳ (с,а.в.) намозга турсалар то елкаларигача қилиб қўлларини кўтарардилар. Сўнгра такбир айтардилар.

(391) 24. Абу Қилобадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Молик ибн Ҳувайрисни кўрдилар. Молик ибн Ҳувайрис агар намоз ўқисалар такбир айтиб сўнгра қўлларини кўтарардилар. Агар рукуъ қилишни хоҳласалар ҳам қўлларини кўтарардилар. Агар бошларини рукуъдан кўтарсалар ҳам қўлларини кўтарардилар. Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилардилар, деб айтардилар.

(…) 25. Молик ибн Ҳувайрисдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар (намозни бошлаш учун) такбир айтсалар то икки қулоқларига баробар бўлгунича такбир айтардилар. Агар бошларини рукуъдан кўтарсалар "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб ана шундай қилардилар.

(…) 26. Қатодадан (р.а.) мана шу санад билан ривоят қилинади. Бу зот Аллоҳнинг набийсини (намоз ўқиётганларини) кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоқларини юқори қисмигача икки қўлларини кўтардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио