Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азоннинг фазилати ва шайтон азонни эшитганида қочиб кетиши ҳақида

(387) 14. Толҳа ибн Яҳё амакиларидан қилган ривоятда келтирилишича, мен Муовия ибн Абу Суфённинг ҳузурида турсам муаззин келиб намозга чақирди. Муовия (р.а.): "Мен Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитдим у зот: "Муаззинлар Қиёмат куни энг бўйни узунидир", деганлар", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(388) 15. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар шайтон намозга азон айтилганини эшитса Равҳо деган макончалик (узоқ масофага) кетади", дедилар.
Сулаймон яъни Аъмаш айтдилар. Равҳо ҳақида Абу Суфёндан сўрасам, у зот: "У Мадина шаҳридан ўттиз олти мил (узоқликдаги) макон", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(389) 16. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Агар шайтон намозга айтилган азонни эшитса то овоз эшитилмайдиган жойгача ел чиқариб қочади. Азон айтишдан тўхтаса яна қайтиб келиб, васваса қилади. Агар иқоматни эшитса то овози эшитилмайдиган жойга кетади. Иқомат айтишдан тўхтаса қайтиб келиб, яна васваса қилади", дедилар.

(…) 17. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар муаззин азон айтса шайтон ел чиқариб, орқасига қараб қочади", дедилар.

(…) 18. Суҳайлдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Отам мени Бани Ҳорисанинг ҳузурига жўнатдилар. Мен билан бирга хизматкор бола ёки дўстимиз бор эди. Кимдир дўстимни исмини айтиб, девордан чақирди. У деворга яқинлашиб қараган эди, бирор кишини кўрмади. Мен бу ҳақда отамга айтсам, отам: "Агар сен шундай нарсага йўлиқишингни билганимда юбормас эдим. Энди бундан кейин бирор овоз эшитсанг намозга азон айтгин. Чунки мен Абу Ҳурайрани Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитган қўйидаги сўзларини биламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Агар намозга азон айтилса шайтон ел чиқариб орқасига қочади", деганлар", деб айтдилар.

(…) 19. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Агар намозга азон айтилса, шайтон то азонни эшитмайдиган жойгача ел чиқариб қочади. Азон тугаши билан яна келиб юзланади. Агар намозга иқомат айтилса то иқомат тугагунича орқасига қайтиб кетади. (Сўнгра) келиб (намоз ўқиётган) кишини васваса қилиб ҳаёлини бузади. Яъни ундай нарсани эслагин, бундай нарсани эслагин, деб айтади. Ҳатто у киши қанча (ракат) намоз ўқиганини билмайди", дедилар.

(…) 20. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Агар у киши қанча ўқиганини билса эди", сўзи келтирилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио