Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азон эшитувчи киши муаззинни сўзи каби қайтариши, сўнгра Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтиши, кейин у зотга василани сўраши маҳбуб экани ҳақида

(383) 10. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар азонни эшитсангиз муаззинни айтган нарсалари каби сизлар ҳам қайтариб туринглар", дедилар.

(384) 11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар муаззинни (азон айтаётганини) эшитсангизлар, у айтгани каби сизлар ҳам қайтариб туринглар. Сўнгра менга салавот айтинглар. Чунки ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унинг учун ўнта салавот айтади. Кейин менга василани сўранглар. У-жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ бандаларидан бирор бандага у манзил лойиқ эмас. Мен ўша манзилга лойиқ бўлишимни умид қиламан. Энди ким менинг учун василани сўраса ўша кишига шафоатим ҳосил бўлади", дедилар.

(385) 12. Ҳафс ибн Осим ибн Умар ибн Хаттоб оталаридан, оталари боболаридан қилган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар муаззин "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар", деса, сизлардан бирингиз (у азонни эшитиб) "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар", деб қайтарса, сўнгра муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ", деса, (эшитувчи ҳам) "Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ" деб қайтарса, сўнгра муаззин "Ҳаййа ъалас солаҳ" деса, (эшитувчи) "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" деб қайтарса, сўнгра муаззин Ҳаййа ъалал фалаҳ" деса (эшитувчи) "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" деб қайтарса, сўнгра муаззин "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар" деса (эшитувчи) ҳам "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар" деб қайтарса, муаззин "Ла илаҳа иллаллоҳ" деса, (эшитувчи ҳам) "Ла илаҳа иллаллоҳ" деб чин дилдан қайтарса жаннатга киради ", дедилар.

(386) 13. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким муаззиннинг азонини эшитган пайтда: "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу, розийту биллаҳи роббан ва бимуҳаммадин расулан ва бил ислами дийнан", деб айтса уни гуноҳлари кечирилади", дедилар.
Ибн Румҳнинг ривоятларида "Ашҳаду" эмас балки "Ва ана ашҳаду" бўлиб келган.
(Маъноси: Шериги йўқ бўлган якка Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расулидир. Аллоҳни Рабб деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио