(377) 1. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Мусулмонлар Мадинага келишганида тўпланишиб, намозни вақтини белгилаб қўйишар эдию, лекин бирор киши азон чақирмас эди. Кунларнинг бирида улар бу ҳақда гаплашиб, баъзилари: "Насронийлар қўнғироғи каби қўнғироқ қилиб олинглар", дейишди. Ва яна баъзилари: "Яҳудийлар шохи каби шох қилиб олинглар", дейишди. Умар (р.а.): "Намозга азон айтиш учун бирор кишини юбормайсизларми?" деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Билол, ўрнингдан туриб намозга азон айтгин", дедилар.
|