Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

«Сидратул мунтаҳо»нинг зикри

336 - وَحَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ مِغْوَلٍ ح و حَدَّثَنَا ابْنُ نُمَيْرٍ وَزُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ جَمِيعًا عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ نُمَيْرٍ وَأَلْفَاظُهُمْ مُتَقَارِبَةٌ قَالَ ابْنُ نُمَيْرٍ حَدَّثَنَا أَبِي حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ مِغْوَلٍ عَنِ الزُّبَيْرِ بْنِ عَدِيٍّ عَنْ طَلْحَةَ عَنْ مُرَّةَ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ لَمَّا أُسْرِيَ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْتُهِيَ بِهِ إِلَى سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى وَهِيَ فِي السَّمَاءِ السَّادِسَةِ إِلَيْهَا يَنْتَهِي مَا يُعْرَجُ بِهِ مِنَ الأرْضِ فَيُقْبَضُ مِنْهَا وَإِلَيْهَا يَنْتَهِي مَا يُهْبَطُ بِهِ مِنْ فَوْقِهَا فَيُقْبَضُ مِنْهَا قَالَ ( إِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشَى ) قَالَ فَرَاشٌ مِنْ ذَهَبٍ قَالَ فَأُعْطِيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلاَثًا أُعْطِيَ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسَ وَأُعْطِيَ خَوَاتِيمَ سُورَةِ الْبَقَرَةِ وَغُفِرَ لِمَنْ لَمْ يُشْرِكْ بِاللهِ مِنْ أُمَّتِهِ شَيْئًا الْمُقْحِمَاتُ

336/1. Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исрога юборилганларида «Сидратул мунтаҳо»га келиб тўхтадилар. У олтинчи осмондадир. Ердан кўтарилганлар ўша ерда тўхтатиб ушлаб қолинади. Унинг тепасидан тушганлар ҳам ўша ерда тўхтатиб ушлаб қолинади. (Сидратул мунтаҳо жаннат четидаги, Аршнинг ўнг томонидаги сидр дарахтидир.) Ўшанда сидр дарахтини нимадир ўраб олган эди. Абдуллоҳ: «Тиллодан бўлган (нарса) ўраб олган», дедилар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч нарса берилди: 1. Беш вақт намоз. 2. Бақара сурасининг охирги ояти. 3. Аллоҳга бирор нарсани шерик келтирмаса, ҳалокатга тушишга сабаб бўлувчи нарсаларнинг кечирилиши.

337 - وحَدَّثَنِي أَبُو الرَّبِيعِ الزَّهْرَانِيُّ حَدَّثَنَا عَبَّادٌ وَهُوَ ابْنُ الْعَوَّامِ حَدَّثَنَا الشَّيْبَانِيُّ قَالَ سَأَلْتُ زِرَّ بْنَ حُبَيْشٍ عَنْ قَوْلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ ( فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى ) قَالَ أَخْبَرَنِي ابْنُ مَسْعُودٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى جِبْرِيلَ لَهُ سِتُّ مِائَةِ جَنَاحٍ

337/2. Шайбоний айтдилар: «Зирр ибн Ҳубайшдан Аллоҳнинг сўзидаги «Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб» ояти ҳақида сўраганимда, у зот: «Ибн Масъуд хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни кўрдилар, Жаброил алайҳиссаломнинг олти юзта қанотлари бор эди», деб жавоб бердилар».

338 - حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ غِيَاثٍ عَنِ الشَّيْبَانِيِّ عَنْ زِرٍّ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ ( مَا كَذَبَ الْفُؤَادُ مَا رَأَى ) قَالَ رَأَى جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلاَم لَهُ سِتُّ مِائَةِ جَنَاحٍ

338/3. Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот «(Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади» ояти ҳақида шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни кўрдилар, у зотда олти юзта қанот бор эди».

339 - حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللهِ بْنُ مُعَاذٍ الْعَنْبَرِيُّ حَدَّثَنَا أَبِي حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ سُلَيْمَانَ الشَّيْبَانِيِّ سَمِعَ زِرَّ بْنَ حُبَيْشٍ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ ( لَقَدْ رَأَى مِنْ آيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى ) قَالَ رَأَى جِبْرِيلَ فِي صُورَتِهِ لَهُ سِتُّ مِائَةِ جَنَاحٍ

339/4. Сулаймон Шайбоний розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Зирр ибн Ҳубайшдан, у зот эса Абдуллоҳдан «Дарҳақиқат, у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини кўрди» ояти ҳақида эшитганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда Жаброил алайҳиссаломни ўз суратларида кўрганлар, у зотнинг олти юзта қанотлари бор эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио