Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Далилларни кўриш билан қалб хотиржамлиги зиёдалашиши ҳақида

300 - وَحَدَّثَنِي حَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ أَخْبَرَنِي يُونُسُ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ وَسَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ نَحْنُ أَحَقُّ بِالشَّكِّ مِنْ إِبْرَاهِيمَ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ قَالَ ( رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِي الْمَوْتَى قَالَ أَوَ لَمْ تُؤْمِنْ قَالَ بَلَى وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي ) قَالَ وَيَرْحَمُ اللهُ لُوطًا لَقَدْ كَانَ يَأْوِي إِلَى رُكْنٍ شَدِيدٍ وَلَوْ لَبِثْتُ فِي السِّجْنِ طُولَ لَبْثِ يُوسُفَ لأَجَبْتُ الدَّاعِيَ
وَحَدَّثَنِي بِهِ إِنْ شَاءَ اللهُ عَبْدُ الله بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ أَسْمَاءَ الضُّبَعِيُّ حَدَّثَنَا جُوَيْرِيَةُ عَنْ مَالِكٍ عَنِ الزُّهْرِيِّ أَنَّ سَعِيدَ بْنَ الْمُسَيَّبِ وَأَبَا عُبَيْدٍ أَخْبَرَاهُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمِثْلِ حَدِيثِ يُونُسَ عَنِ الزُّهْرِيِّ وَفِي حَدِيثِ مَالِكٍ ( وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي ) قَالَ ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الآية حَتَّى جَازَهَا
حَدَّثَنَاه عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ قَالَ حَدَّثَنِي يَعْقُوبُ يَعْنِي ابْنَ إِبْرَاهِيمَ بْنِ سَعْدٍ حَدَّثَنَا أَبُو أُوَيْسٍ عَنِ الزُّهْرِيِّ كَرِوَايَةِ مَالِكٍ بِإِسْنَادِهِ وَقَالَ ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الآيَةَ حَتَّى أَنْجَزَهَا

300/1. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссаломдан кўра бизлар шак қилишга ҳақлироқмиз. Қачонки, у зот: «Парвардигоро, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деганларида, Аллоҳ: «Ишонмайсанми?» деди. У зот: «Йўқ, ишонаман-ку, лекин дилим яна ҳам таскин топиши учун», дедилар. Аллоҳ Лут алайҳиссаломни раҳм қилсин у зот (меҳмонларни ҳурмат қилишда) кучли бир суянчиққа таяндилар. Агар мен қамоқда Юсуф алайҳиссалом каби узоқ турганимда чақириб келган (подшоҳни элчисини айтганларини) қабул этардим», дедилар.
Бу ҳадис бошқа йўллар орқали ҳам ривоят қилинган. «Лекин дилим таскин топиши учун»дан кейинги оят охиригача етказиб тамомланган.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат оят охиригача етказиб тамомланган.
(Изоҳ: Иброҳим алайҳиссалом хусусларида шак ножоиз нарса. Агар шак пайғамбарларга йўл топмаганида мен Иброҳим алайҳиссаломдан кўра, шак қилишга ҳақлироқман. Сизлар биласизларки, мен шак қилмайман, дедилар Расулуллоҳ (с.а.в.). Иброҳим алайҳиссалом ўликни тирилтиришда шак қилмадилар балки ундаги ҳақиқатни кўришни хоҳладилар. Бу нарса биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва жаннатни кўришни хоҳлаганимиздек. Лут алайҳиссалом меҳмонларни ҳурмат қилишда ва мудофаа этишда бор кучларини сарф қилдилар. Бу нарса Аллоҳга суянишдан юз ўгириб эмас, балки зикр қилганимиздек, меҳмонларни хушнуд этиш учун эди. Агар мен қамоқда Юсуф алайҳиссалом каби узоқ турганимда чақириб келган подшоҳни элчисини айтганларини қамоқдан чиқиш учун қабул этардим деганлари, у зотни мақташ учундир. Бу зот шу даражада қамоқда қийинчилик кўрсалар ҳам подшоҳни элчисига: «Аввал мени қилган гуноҳимни исбот қил, сўнгра бу қамоқдан чиқаман», деб айтганлари ва у зотни сабр-матонатларини баён этиш учундир).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио