Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Барча инсонларнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиришлари вожиблиги ва у зотнинг миллатлари келиши ила бошқа миллатлар насх бўлиши ҳақида

301 - حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ حَدَّثَنَا لَيْثٌ عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَا مِنَ الأنْبِيَاءِ مِنْ نَبِيٍّ إِلاَّ قَدْ أُعْطِيَ مِنَ الآيَاتِ مَا مِثْلُهُ آمَنَ عَلَيْهِ الْبَشَرُ وَإِنَّمَا كَانَ الَّذِي أُوتِيتُ وَحْيًا أَوْحَى اللهُ إِلَيَّ فَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَكْثَرَهُمْ تَابِعًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ

301/1. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси пайғамбар юборилган бўлса, олдинги пайғамбарга юборилган мўъжиза унга ҳам юборилган. Башарият эса у пайғамбарга иймон келтирган. Менга эса ваҳий (мўъжиза) қилиб юборилган. Шунинг учун қиёмат куни энг кўп эргашиладиган пайғамбар мен бўлишимга умид қиламан», дедилар.
(Изоҳ: Пайғамбарларнинг мўъжизаси улар яшаган аср тамом бўлиши билан инқирозга учраган. Фақат асрдошларигина у мўъжизага шоҳид бўлишган. Аммо набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўъжизалари Қуръон эса балоғати, ғайбдаги хабарларни айтиши, жин ва инсни ожиз қолдирувчилиги билан то қиёматгача бардавомдир.

302 - حَدَّثَنِي يُونُسُ بْنُ عَبْدِ الأعْلَى أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ قَالَ وَأَخْبَرَنِي عَمْرٌو أَنَّ أَبَا يُونُسَ حَدَّثَهُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لاَ يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الأمَّةِ يَهُودِيٌّ وَلاَ نَصْرَانِيٌّ ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ إِلاَّ كَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ

302/2. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муҳаммаднинг жони Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, умматдаги яҳудий ёки насронийлар менинг (сўзларимни) эшитиб, менга юборилган нарсага иймон келтирмаса, дўзах аҳлидандир», дедилар.

303 - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى أَخْبَرَنَا هُشَيْمٌ عَنْ صَالِحِ بْنِ صَالِحٍ الْهَمْدَانِيِّ عَنِ الشَّعْبِيِّ قَالَ رَأَيْتُ رَجُلاً مِنْ أَهْلِ خُرَاسَانَ سَأَلَ الشَّعْبِيَّ فَقَالَ يَا أَبَا عَمْرٍو إِنَّ مَنْ قِبَلَنَا مِنْ أَهْلِ خُرَاسَانَ يَقُولُونَ فِي الرَّجُلِ إِذَا أَعْتَقَ أَمَتَهُ ثُمَّ تَزَوَّجَهَا فَهُوَ كَالرَّاكِبِ بَدَنَتَهُ فَقَالَ الشَّعْبِيُّ حَدَّثَنِي أَبُو بُرْدَةَ بْنُ أَبِي مُوسَى عَنْ أَبِيهِ أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثَلاَثَةٌ يُؤْتَوْنَ أَجْرَهُمْ مَرَّتَيْنِ رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمَنَ بِنَبِيِّهِ وَأَدْرَكَ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَآمَنَ بِهِ وَاتَّبَعَهُ وَصَدَّقَهُ فَلَهُ أَجْرَانِ وَعَبْدٌ مَمْلُوكٌ أَدَّى حَقَّ الله تَعَالَى وَحَقَّ سَيِّدِهِ فَلَهُ أَجْرَانِ وَرَجُلٌ كَانَتْ لَهُ أَمَةٌ فَغَذَّاهَا فَأَحْسَنَ غِذَاءَهَا ثُمَّ أَدَّبَهَا فَأَحْسَنَ أَدَبَهَا ثُمَّ أَعْتَقَهَا وَتَزَوَّجَهَا فَلَهُ أَجْرَانِ ثُمَّ قَالَ الشَّعْبِيُّ لِلْخُرَاسَانِيِّ خُذْ هَذَا الْحَدِيثَ بِغَيْرِ شَيْءٍ فَقَدْ كَانَ الرَّجُلُ يَرْحَلُ فِيمَا دُونَ هَذَا إِلَى الْمَدِينَةِ
وَحَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ ح وَحَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عُمَرَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ ح وَحَدَّثَنَا عُبَيْدُ الله بْنُ مُعَاذٍ حَدَّثَنَا أَبِي حَدَّثَنَا شُعْبَةُ كُلُّهُمْ عَنْ صَالِحِ بْنِ صَالِحٍ بِهَذَا الإسْنَادِ نَحْوَهُ

303/3. Солиҳ ибн Солиҳ Ҳамадоний ривоят қилдилар: «Мен хуросонлик бир кишини кўрдим. У Шаъбийдан: «Эй Абу Амр (яъни, Шаъбий)! Биздан олдинги хуросонликлар агар киши чўрисини озод қилиб, кейин унга уйланса, қурбонликка аталган туяни минганга ўхшабди, деб айтишади. (Бу қанақаси?)», деб сўраганида, Шаъбий: «Менда бу ҳақда Абу Бурда ибн Абу Мусо отасидан ривоят қилиб гапириб берган (бир ҳадис бор). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши борки, уларнинг ажрлари икки марта берилади. Бир киши аҳли китоб бўлиб, ўз пайғамбарига иймон келтирса-да, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни топиб, у зотга иймон келтириб, эргашиб тасдиқласа, унга икки ажр бор. Бир қул хизматкор Аллоҳнинг ҳаққи, кейин саййидининг ҳаққини адо қилса, унга ҳам икки ажр бор. Бир кишининг чўриси бўлса-да, унга чиройли озуқа, кейин чиройли одоб берса, сўнгра уни ўз никоҳига олса, бу кишига ҳам икки ажр бор», дедилар. Бу ҳадисни (шак-шубҳасиз) ол», дедилар. Бу киши ундан-да кичикроқ ҳадис бўлса ҳам, (текшириш учун) Мадинагача борар эди».
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио