Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЕРНИНГ ВАҚФИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Талҳа Мадинада ансорийларнинг энг моли кўпи эди. Унинг молларининг энг маҳбуби «Байруҳоо» эди. У масжиднинг тўғрисида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар ва ундаги яхши сувдан ичар эдилар. «Ўзингиз муҳаббат қилган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмайсиз» ояти нозил бўлганида Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:
«Аллоҳ таоло Ўз китобида: «Ўзингиз муҳаббат қилган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмайсиз» демоқда, менинг учун молларимнинг энг маҳбуби «Байруҳо»дир. У Аллоҳ учун садақа бўлсин! Аллоҳнинг ҳузурида унинг яхшилигини ва (савоб) захирасини умид қилурман. Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимага хоҳласангиз шунга қилинг!» деди.
«Жуда яхши. Бу фойда келтирувчи молдир! Бу фойда келтирувчи молдир! Унинг ҳақида айт­ган нарсангни эшитдим. Менга қолса, уни қардошларингга қил», дедилар у зот.
Абу Талҳа уни қариндошлари ва амакиваччаларига тақсим қилди».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар Хайбардан ерга эга бўлди. Сўнг Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у ҳақда маслаҳатга келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен Хайбардан ерга эга бўлдим. Мен ҳеч қачон ундан нафисроқ молга эга бўлмаганман. Уни нима қилишга амр қиласиз?» деди.
«Агар хоҳласанг, аслини тутиб қолиб, (фойдасини) садақа  қиласан», дедилар у Зот.
Бас, Умар унинг асли сотилмаслиги, сотиб олинмаслиги, мерос қилинмаслиги ва ҳадя қилинмаслиги шарти билан садақа қилди. Умар уни фақирларга, қариндошларга, қулларга, Аллоҳнинг йўлига, ибн сабийлга, меҳмонга садақа қилди. Унга ким валий (нозир) бўлса, маъруф йўли билан ундан еса ёки дўстига егизса, гуноҳ эмас. Уни ўзига мулк қилиб олмаса бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Муаъйқиб ёзди, Абдуллоҳ ибн Арқам гувоҳ бўлди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу Аллоҳнинг бандаси Умар амирул мўмининнинг васият қилган нарсасидир. Агар унга бир нарса бўлса, Самғ, Сорма ибн Акваъ ва ундаги қул, ҳамда Хайбардаги юз улуш рафиқи ила ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таом учун берган водийдаги юз(васақ)ларга Ҳафса умрининг охиригача қарайди. Сўнгра унинг аҳлидан фикр эгаси бўлгани қарайди. Сотилмайди, сотиб олинмайди, ўз билганича соилга, маҳрумга, қариндошларга нафақа қилади. Унга валий (нозир) бўлгани учун агар ўзи еса, бировга егизса ёки қул сотиб олса, танглик йўқ».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио